“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури амалда

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури амалда

2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастури ижроси юзасидан Муборак туманида туман ҳокими масуллигида, Муборак туман Халқ қабулхонаси раиси Х.Бобоқулов, туман хокими ўринбосари,Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири И.Некбоев, туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази рахбари Б.Эгамбердиев, туман бош имом хатиби Ф.Аминов ва яна масъул мутахассислар билан ҳамкорликда тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. Жумладан 2017 йил 29-июн куни “А.Навоий” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳаллада яшовчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган саволларга жавоблар олишдилар ва ижобий хал қилинди. Жумладан: “А.Навоий” МФЙда яшовчи тадбиркор фуқаро Нарзиев Бегзод маҳалла худудидан болалар учун уйингоҳ қуриши учун ер жаратиши тўғрисидаги мурожат қилди. Фуқаро Б.Нарзиевга А.Навоий МФЙ худудида болалар майдончаси қуриши учун туман ҳокимлиги томонидан ер ажратилиши тўғрисида айтиб ўтилди ва керакли Batafsil »

Муборак туманида “Профилактика куни” тадбир ўтказилди.

Муборак туманида “Профилактика куни” тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 13 феврал кунидаги 6/297-сонли кўрсатмаси ва вилоят ҳокимининг 2017 йил 14 феврал кунидаги Х-82/2-сонли қарорига асосан, “Вилоятда Профилактика куни” тадбирини ҳамда туман ҳокимининг 2017 йил 28 феврал куни Х-335/02-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ҳафтанинг хар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгилаб олинди ва ижроси юзасидан туманда Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошрилмоқда. Жумладан: 2017 йил 29 июн куни соат: 09-00да туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман ИИБ профилактика инспектори, туман ХТБ, “Аёллар маслахат маркази” туман бўлими, туман бош имом хатиби билан ҳамкорликда “А.Навоий” МФЙда “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда нохуш холатларни олдини олиш”, “Ўзоқ муддатга чиқиб кетишнинг олдини олиш” ва “Маҳаллада ижтимоий манавий муҳитни барқарорлаштириш”, Batafsil »

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”

Жорий йилнинг 28 июн куни Миллий Ҳавфсизлик Хизмати Муборак шахар бўлинмаси, туман хокимлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши, туман Маданият ишлари бўлими, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти худудий бўлинмаси хамкорлигида “А.Юлбарисов” номидаги ёшлар спорт мажмуасида “Наркотик моддаларини тарқалишига қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида фестивал ташкил этилди. Фестивал давомида спортнинг миллий кураш, қўл жанги, теннис, бокс турлари бўйича мусобоқа, шунингдек “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши фаолларидан ташкил топган жамоалари ўзларининг “Биз гиёҳвандликка қаршимиз-соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида тайёрланган сахна кўринишлари, куй-қўшиқ ва рақслари билан фестивалда йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқаларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар. “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши раис ўринбосари Batafsil »

Do‘stim  giyohvandlik  umrim, o‘g‘risi.

Do‘stim giyohvandlik umrim, o‘g‘risi.

Shifoxona derazasidan mayus nigohda atrofga boqib turgan Rustamning yuragini afsus nadomat chulg‘ab olgandi.Tashqaridagi ajib manzara uning e’tiborini shunchalar tortgan ediki qani endi, men ham to‘g‘ri yo‘ldan ketayotgan anavu odamlar safida bo‘lib qolsam edi deya chuqur xo‘rsindi. Qovoqlariga cho‘kkan ko‘zlarini ohista yumdiyu, ortda qolgan umr yo‘llari birma-bir ko‘z oldidan o‘ta boshladi. Rustam oilada yolg‘iz farzand edi. Kollejda yaxshi, odobli, tirishqoq bola edi. Orzulari osmondek cheksiz bu yigitning ota-onasi katta tadbirkor, ertadan kechgacha tinim bilmas edi. Rustamning ilm olish uchun hamma yetarli sharoit yaratib berishsada, Rustam ota onasi unga ozgina vaqt ajratishini, dilidagi gaplarini tinglashini ko‘proq ular bilan vaqt o‘tkazishini istardi. Beparvo ota onasiga Rustamning ichki intilishlarini qizig‘i yo‘q edi.Rustam nihoyatda o‘zini yolg‘iz sezar, qafasdagi qushdek har yoqa urar edi. Yaqinlaridan topmagan mehrni Batafsil »

Машҳур футбол юлдузи  ўзбек Марадонаси билан учрашув.

Машҳур футбол юлдузи ўзбек Марадонаси билан учрашув.

Сир эмаски мамлакатимизда ўтказилаётган спорт мусобоқалари ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан бирга ёшлик, дўстлик ва хамжихатлик каби бирдамликка чорлаб келмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири туманимизда хам жорий йилнинг 28 июн куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши томонидан “Қашқадарё” телевиденияси хамкорлигида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Машъал” ПФКга қарашли “Б.Вафоев” номли ўйингоҳда “Машъал” жамоаси тўпсурари Марадона Сафаров билан ёшлар учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида машҳур футбол юлдузи Марадона Сафаров “Камолот” фаол ёшлари билан дилдан сухбат ўтказди. Ёшлар Мародонага ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Сухбат жараёнида ёшларга Марадона хар бир ёш спорт билан шуғулланиши лозимлиги тўғрисида таъкидлаб, спорт билан шуғулланиш фақатгина соғлом турмуш сари интилиш демакдир дея ёшлар томонидан берилган саволларига етарлича жавоб Batafsil »

Муборак туманида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Муборак туманида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг июнь ойи давомида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. 2016 йил 23 июн куни Ёшлар спорт мажмуасида спортнинг бокс тури тури бўйича “Унверсал жанг спорти” мусобоқаси, 21-июнь куни Муборак газни қайта ишлаш заводи амфитеатрида Муборак туман ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши хамда туман Маданият бўлими хамкорлигида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. Амфитеатрда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши аъзолари ўзларининг бадиий чиқишларини йиғилган томошабинларга ҳавола қилдилар. Шундан сўнг туман маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбир давомида истироҳат боғида турли спорт мусобоқалари ўтказилиб ташкилотчилар томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тадирландилар. Тадбирларда жами 250 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинди. Шунингдек 24 июн Batafsil »

Муборак туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3 нафар ногирон аёлларни бандлиги таъминланди.

Муборак туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3 нафар ногирон аёлларни бандлиги таъминланди.

2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” номланиши ва давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига биноан жойларда сайёр қабулларда ахоли ( хотин-қизлар)дан , айниқса ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган аҳоли қатламини молиявий қўллаб қувватлаш ҳамда бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Пахта тозалаш заводи” ОАЖ ва туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Муборак тумани “Сардоба” МФЙда яшовчи 2 гуруҳ ногирони бўлган 3 нафар аёллар (: Бекқулова Нигора, Тураева Зулхумор ва Беккиева Гулчехралар) ишга олинди ва уларга тикув машиналари ва фарук тикишлари учун мато берилди. Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева Batafsil »