“Ўзбекистон буюк келажаги- ёшлар қўлида”

“Ўзбекистон буюк келажаги- ёшлар қўлида”

2017 йилнинг 7 июл куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Муборак саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Қорақум” қишлоқ фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги №ПФ-5106 сонли фармонида белгиланган вазифалар юзасидан ёшларга кенг тушунчалар берилди. Қишлоқ ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга тарғибот гурухи томонидан етарлича жавоб олдилар. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова Batafsil »

Уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот

Уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот

2017 йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан “А.Навоий” махалла фуқаролар йиғинида махалланинг уюшмаган ёшлари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари, шунингдек ёшларга яратиб берилган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилиб, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш ташкилот олдига қўйилган асосий вазифалардан бири эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши раис ўринбосари Batafsil »

Юртимизда  ёшларга  кенг имтиёз ва имкониялар берилмоқда.

Юртимизда ёшларга кенг имтиёз ва имкониялар берилмоқда.

2017 йилнинг 10 июл куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Муборак туман 1 умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблар ўқитувчилари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги №ПФ-5106 сонли фармонида белгиланган вазифалар юзасидан мактаблар ўқитувчиларига кенг тушунчалар берилди. Тарғибот қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тарғибот гурухи томонидан етарлича жавоб олдилар. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова Batafsil »

“Муборак чеварлари” тикув цехи иш бошлади.

“Муборак чеварлари” тикув цехи иш бошлади.

Муборак туман ҳокими Ғ.Ч.Джавлиевнинг ташаббуси билан, туман хотин-қизлар қўмитаси тавсияси асосида, тумандаги ишсиз хотин-қизларни хунарга ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Қарши шаҳрида жойлашган ўзининг ўрни ва нуфузига эга бўлган “Санам” тикувчилик фабрикаси МЧЖга тумандан 13 нафар хотин-қизларини қайта тайёрлов курсида феврал-апрел ойлари давомида хунарга имтиёзли равишда бепул ўқитилди ва Саноат тикув ва махсус машиналарида ишлашга 100% ўргатилди ва тегишли хужжатлар берилди. 2017 йил феврал-апрел ойларида Муборак туманида “Муборак чеварлари” МЧЖни ташкил этиш, кадрлар заҳирасини тайёрлаш мақсадида “Санам” тикувчилик фабрикаси МЧЖ томонидан 8580 000 сўмлик сарф-харажатлар қилинди ва Муборак туманида ташкил этилиши лозим бўлган “Муборак чеварлари” МЧЖни ташкил этиш мақсадида корхонада 30 дан ошиқ иш ўринлари яратиш мақсадида 100 млн сўмдан ошиқ сўммага тикув дастгоҳлари ва инвентарлари сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, хозирги кунда Batafsil »

Муборак туманида яшовчи якка ёлғиз қариялар холидан хабар олинди.

Муборак туманида яшовчи якка ёлғиз қариялар холидан хабар олинди.

2017 йил 04-июль куни, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Махаматов, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, якка ёлғиз қарияларини ижтимоий мухофаза қилиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда туманда якка ёлғиз яшовчи 21 нафар қариялар холидан хабар олинди ва уларнинг муаммолари ўрагнилди ва муаммоларини бартараф қилишга кўмаклашилди. Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева Batafsil »

Ногиронлар холидан хабар олинди.

Ногиронлар холидан хабар олинди.

2017 йил 03-июль куни туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, “Олмазор” МФЙ раиси С.Нуронов, “Чорвадор” МФЙ раиси У.Усмонов, “Обод турмуш” МФЙ котиби Х.Бегмаматовлар билан ҳамкорликда, “Олмазор” МФЙда анчадан буён бетоб бўлиб ётган II-гуруҳ ногирони фуқаро Тошмуродов Хуршид Юлдошевич ва “Обод турмуш” МФЙда яшовчи II-гуруҳ ногирони Сафаров Бахтиёр Амановичларнинг холидан хабар олинди ва муаммолари ўрганилиб, туман ҳокимлиги томонидан муамоларини ҳал қилиiда амалий кўмак берилмоқда. Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева Batafsil »

Н-Харбий қисм ходмлари ва унинг оила аъзолари ўртасида “Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлиги” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Н-Харбий қисм ходмлари ва унинг оила аъзолари ўртасида “Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлиги” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, тумандаги жиноий ишлар бўйича туман суди раиси, туман бош имом хатиби Ф.Аминов, тумандаги Н-харбий қисм командирлари билан ҳамкорликда 2017 йил 30 июн куни Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Н-харбий қисм ходимлари ва оила аъзолари иштирокида “Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлиги”, “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “Динидиний экстремизм ва миссионерликка қарши кураш кўникмаларини кучайтириш”, “Аёл оила ва ислом” мавзуларида йиғилиш ўтказилди ва йиғилиш сўнгида “Эссиз аёллар” номли кино фильм намйиш этилди. Йиғилиш туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, туман бош имом хатиби Ф.Аминов, жиноий ишлар бўйича туман суди раиси ва тумандаги Н-харбий қисм камондирлари сўзга чиқиб, юртимизнинг тинчлиги ва ободлиги, шу тинчликнинг қадрига етиб яшашимиз лозимлиги тўғрисида гапириб ўтишди. Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Batafsil »