БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГИ

БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГИ

Ҳар йилгидек жорий йилда ҳам 2 сентябр куни мамлакатимизнинг барча умум ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида янги 2017-2018-ўқув йилининг бошланиши зўр шодиёналик билан нишонланди. Жумладан туман халқ таълими муассасаларини методек таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли Қарлиқ қишлоғининг Янги обод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 30-умум ўрта таълим мактабида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбири бўлиб ўтди. Уни мактабнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Исомиддин Хўжамуродов кириш ўзи билан очди. Тадбирда мактаб директори Зокир Ғоппоров сўзга чиқди. У барча ўқитувчи ва ўқувчиларни ҳамда тадбирда иштирок этган меҳмонларни бўлиб ўтган мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги, Ийди Қурбон ҳайити ва 2 сентябрь “Билимлар куни” байрамлари билан мактаб маъмурияти номидан муборакбод этди. Мустақиллик ва Ийди Қурбон ҳайит байрамлари ҳақида гапирди. Batafsil »

ҚУРОЛЛИ  КУЧЛАРИМИЗ - ТИНЧЛИГИМИЗ  КАФОЛАТИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИМИЗ - ТИНЧЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Ҳеч кимга сир эмаски ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, хавфсизлиги, тинч фаровон ҳаёти, ҳар томонлама тараққий топиши, шунингдек порлоқ келажагини қуришда унинг қуролли кучлари етакчи восита ва таянч бўлиб хизмат қилади. Биз улкан фахр ифтихор билан айта оламизки, Ўзбекистон ҳам тарихан қисқа муддат ичида ўз мустақиллиги, чегараларимиз яхлитлиги ва халқимизнинг тинч осойишта ҳаётини таъминлай оладиган миллий армиясига эга бўлди. Мустақилликка эришиш арафасида турли қарама-қаршиликлар юз бераётган ғоят мураккаб шароитларда ташкил топган миллий армиямиз мамлакатимизда эркин, озод, обод ва фаровон ҳаёт бунёд этиш, ҳуқуқий давлат қуриш ҳамда демократик ислоҳотлар самарасини амалга оширишда ишончли кафолат ҳамда таянч бўлиб келмоқда. Қуролли кучларимизнинг бугунги кундаги нуфузига истиқлолимизнинг илк йилларидан бошлаб ҳарбий соҳани кенг миқёсда ҳар томонлама жадал ривожлантиришга қаратилган қонун ва қарорлар асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Миллий армиямизни ривожлантириш мақсадида Batafsil »

ЙЎЛ ХАРИТАСИ БЎЙИЧА МУАММОЛАР  ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

ЙЎЛ ХАРИТАСИ БЎЙИЧА МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йилнинг 8 августида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 2017-2021 йилларда белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт ва даражасини юксалтириш, давлат раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилган эди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2017 йилнинг 11 августида туман ҳокимининг қарори қабул қилиниб, Президентимизнинг қарорида назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларни бажариш учун туманда 4 та яъни туман Batafsil »

НОҚОНУНИЙ  ИШ, КЕЛТИРДИ ТАШВИШ

НОҚОНУНИЙ ИШ, КЕЛТИРДИ ТАШВИШ

Бугунги кунда мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланмай келаётган хонадонни топиш ниҳоятда мушкул. Ҳар бир хонадоннинг беминнат дастёрига айланиб қолган электр энергияси ва табиий газ тармоқларига қонуний тарзда уланиб фойдаланилган электр ва газ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш, шунингдек электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланган, фойдаланган газ тўловини ўз вақтида тўламаганларга нисбатан қонуний чора кўрилишини барча яхши билади. Бу ҳақда фуқароларга оммавий ахборот воситалари орқали ҳам етарлича тушунчалар бериб келинмоқда. Шундай бўлсада орамизда электр ва табиий газ тармоғига ноқонуний тарзда уланган, фойдаланган электр ва газ тўловини ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқаролар ҳам ҳамон учраб турибди. Туманимизнинг Сардоба маҳалласида яшовчи Чорёр Зоиров ва Хитой маҳалласида яшовчи Муфтулло Эшматовлар электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб келаётганлардан чиқиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб Batafsil »

ДАВОНДАН ОШДИ

ДАВОНДАН ОШДИ

Туманимизнинг Қарлиқ ҳудудида Байрам Бозоров раҳбарлик қилиб келаётган “Махкам-Байрам” фермер хўжалиги тумандаги илғор фермер хўжаликларидан бири саналади. 38 гектар ер майдонига пахта ва ғалла етиштириб, ҳар йили ундан юқори ҳосил олиб, туманимизнинг улкан ғалла ва пахта хирмонига муносиб улуш қўшиб келаёган “Маҳкам-Байрам” фермер хўжалигининг миришкор деҳқонлари жорий йилда ҳам сўзларининг устидан чиқдилар. Баҳорнинг серёғин, ёзнинг жазирама иссиқ кунларини писанд қилмасдан эрта-ю кеч тиним билмай астойдил тер тўкиб меҳнат қилиб, ушбу йилда 28 гектар ғалла майдонидан давлатга ғалла топшириш шартномасида кўрсатилган 81 тонналик режани ортиғи билан бажарган “Маҳкам–Байрам” фермер хўжалиги 9 гектар ерга чигит экиб, уни юксак агротехник тадбирлар асосида парваришлаб келган пахта майдонидан ҳам давлатга пахта топшириш шартномасида кўрсатилган 25 тонналик режани биринчи теримни ўзида териб олиб, туманда биринчи бўлиб шартнома режасини бажарди. Туманимизнинг илғор фермер хўжаликлари Batafsil »

2017 йил пахта йиғи терими қизғин давом этмоқда.

2017 йил пахта йиғи терими қизғин давом этмоқда.

Муборак туманида 2017 йил пахта хосилини нес-нобут қилмасдан йиғиб териб олиш мақсадида тумандаги мавжуд 21 та МФЙларида шакиллантирилган 8550 нафар уюшмаган аҳолидан ташкил этилган теримчилар пахта миллий бойлигимиз бўлган оқ пахтани ёғин сочин кунларига қолдирмасдан, бир чигит қилмасдан ва нес-нобут қилмасдан йиғиб бериб олиш мақсадида уюшқоқлик билан далаларда пахта терилиб, мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳирмонини юксалишида ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева Batafsil »

7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари топширилди.

7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари топширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 4.2.бандида Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан, 8/212 бандида Кексаларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўмакка муҳтож кексалар, имконияти чекланган шахслар ва ногиронлар холидан хабар олиш ва уларга хомийлик ёрдамлари кўрсатиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслахатчиси Т.А.Худайбергенов бошчилигида гуруҳлар иштирокида 14 сентябр куни соат: 18-00 да Қарши шаҳар М.Тошмухаммедов номидаги вилоят театрида кам таъминланган ногиронларни моддий рағбатлантириш ва ногиронлик аравачаси топширилиши вилоят тадбирида, Муборак туманидан ҳам 7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари ва ногирон фарзандлари бўлган ижтимоий Batafsil »