Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш  ўринларини банд қилиб  қўйиш тўғрисида

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

MUBORAK TUMANI HOKIMINING Q A R O R I 2017 yil “30” сентябр Х-1330/09-sonli Муборак шахри Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахбаротномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 04 сентябрдаги 1072-сонли алоқа хатини инобатга олиб, туманда ижтимоий Batafsil »

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Мубораклик опа-сингиллар ҳолидан хабар олди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Мубораклик опа-сингиллар ҳолидан хабар олди.

Хабарингиз бор, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари пахта далаларида миллий бойлигимизни ўз вақтида йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришлар ҳам амалга оширилмоқда. Ана шундай тақдирлаш маросимлари Муборак тумани пахта далаларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов ўтган йили онасидан, яқиндагина отасидан айрилган опа-сингил Фотима ва Зуҳраларнинг ҳам ҳолидан хабар олиб, ҳар қандай кўмак ва ёрдамга Ёшлар иттифоқи тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. Мубораклик “Фидоий ёшлар отряди” теримчилари билан дилдан сухбат бўлиб ўтди ва илғор теримчилар рағбатлантирилди. Batafsil »

Муборак туман “Камалак” болалар ташкилотининг I Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Муборак туман “Камалак” болалар ташкилотининг I Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Муборак туман “Камалак” болалар ташкилотининг I Раёсат йиғилиши ўтказилди. Ушбу Раёсат йиғилишида Сардорлар Кенгаши ҳамда Раёсат аъзолари иштирок этишди. Раёсат йиғилишида кун тартибида қуйидаги масалалар: 1) туман “Камалак” болалар ташкилотининг Раёсат аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида; 2)Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти Сардорлар Кенгаши ҳамда Етакчилар Кенгашларига ўтказилган сайловлар якунлари тўғрисида; 3) 2017 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тўғрисида; 4)2017 йил сентябрь-декабрь ойлари давомида Ўзбекистонда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тўғрисида атрофлича кўриб чиқилиб, Раёсат аъзоларининг фикри эшитилди. Раёсат йиғилишида жорий йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга ошириш лозим бўлган ишлар режалаштирилди. Batafsil »

“Фидоий ёшлар отрядлари”га жалб қилиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбири

“Фидоий ёшлар отрядлари”га жалб қилиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбири

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашининг таълим муассасалардаги ёшлар етакчилари томонидан тумандаги махаллаларнинг уюшмаган ёшларини пахта йиғим терими мавсуми муносабати билан "Фидоий ёшлар отрядлари"га жалб қилиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.Тумандаги махаллаларда ўтказилаётган тарғибот давомида махалла ёшларининг таклиф ва истаклари ўрганилмоқда. Туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси: Р.Рахмонова Batafsil »

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЖАРАЁНИ

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЖАРАЁНИ

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЖАРАЁНИ “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамияти ҳам республикамиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим ўрин тутиб келаётган ташкилотларда бири ҳисобланади. Ушбу ташкилотда ҳам ёнғин келиб чиқишини олдини олиш ва ёнғин чиққанда уни беталофат бартараф этиш мақсадида “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Яъни корхонада ёнғин келиб чиқмаслиги учун ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари мунтазам равишда тушунтириб келинмоқда. Иш жараёнларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ишчи-хизматчилар ва уларнинг раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиб келинмоқда. Қолаверса корхонада мавжуд ёнғиндан хабарловчи мосламалар, сув ҳавзалари, ер ости сув олгичларнинг ҳолати режа асосида мунтазам равишда назоратдан ўтказиб келинмоқда. Текширувлар давомида кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан ҳам биргаликда Batafsil »

ФЕРМЕРЛАРГА ЕЛКАДОШ БЎЛАЙЛИК

ФЕРМЕРЛАРГА ЕЛКАДОШ БЎЛАЙЛИК

2017 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИНИ НЕС-НОБУТ ҚИЛМАСДАН ТЕРИБ ОЛИШДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА КЎМАКЛАШИШ ЮЗАСИДАН “НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ТУМАН БЎЛИМИ, “МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ТУМАН БЎЛИМИ, ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ, “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ” ТУМАН КЕНГАШИ ҲАМДА ТУМАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ МУБОРАК ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ Азиз юртдошлар, қадрли ака-укалар, муҳтарама хотин-қизлар! Биз азалдан ризқу-насибани, нонни, нозу-неьматни азиз билиб ардоқлаган халқмиз. Шу неьматлар орасида оппоқ орзуларимиз билан уйғун бўлган пахтанинг алоҳида ўрни бор. Олтин ва сахий куз маҳсули бўлмиш пахтани она халқимиз, бободеҳқонларимиз ундириб ўстирдилар. Бугун осуда ва тинч юртимизда пахтамизни нес-нобут қилмасдан териб олиш мавсумига, йиғим-терим вақтига ҳам етиб келдик. Ўзбекона ўйларимиз, қувончу шукронамиз тантанаси бўлмиш тўйларимиз, бошимизда болишимиз, эгнимизда либосимиз, дунёга кўз-кўз қилгулик бунёдкорона ишларимиз, фарзандларимиз таҳсил олаётлан ёруғ ва кенг ўқув даргоҳлари қўйингки кундалик Batafsil »

СОҒЛОМ ОИЛА-ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

СОҒЛОМ ОИЛА-ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

Яқинда “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг йиғинлар залида туманимиз ҳудудида жойлашган Н-ҳарбий қисмнинг хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғлом оила-жамият пойдевори” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ҳарбий қисмнинг катта офицери майор Ж.Саноқулов кириш сўзи билан очди ва у “Оила жамиятнинг бошланғич бўғини” мавзусида маъруза қилди. Йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган мавзу юзасида сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ҳ.Тўраев ҳамда Муборак туман аёллар маслаҳат марказининг жамоатчилик асосида директори Н.Насимова эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, ёш оилалар ўртасида содир бўлаётган ажралишларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш учун амалга оширилиб келинаётган ишлар ҳақида, Қарши давлат университетидан йиғилишга таклиф этилиб сўзга чиққан ўқитувчилар А.Соатов, Н.Исмоилов ва Ф.Ражабовлар оила тушунчаси, оиланинг ҳуқуқий асослари, оила миллий ва умуминсоний қадрият эканлиги ҳамда оилавий Batafsil »