Жорий йилнинг 26-27 январь кунлари ўтказилган “Ўқувчи” рейти тадбири натижалари ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2018 йил 16 январдаги 02-03/1-3-283 сонли, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 24 январдаги 04-06/28 сонли ҳамда Вилоят кенгашининг 2018 йил 25 январдаги 4-02/26 сонли хатлари ижроси юзасидан Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотларидан Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Муборак касб хунар коллежи ходимлари ҳамда махаллалардаги жамоатчилик “Посбонлар” сардорлари иштирокида 26-27 январь кунлари “Ўқувчи” рейди тадбири ўтказилди. “Ўқувчи” рейди тадбири давомида тумандаги махаллалар худудида жойлашган таълим муассасалари, Бозорлар, савдо дўконлари, “Компьютер клуб”лар ва бошқаларни ўрганиш давомида “Кончилар” махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Блярдь ва компьютер клуб”ларда икки нафар коллеж ўқувчиси Акбаров Сарвар ва Шамсиев Асадбеклар дарс вақтида компьютерда футбол ўйини ўйнаётгани, “Тонг” махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Компьютер клуб”лари, савдо дўконлари ишчи гурух томонидан ўрганилганда тўрт нафар коллеж ўқувчилари Шомирзаев Шохжаҳон, Бегматов Бекзод, Уралов Аброр, Нишонов Шахзодлар, ҳамда мактаб ўқувчилари Исломов Олмос, Жўраев Асад, Ғайбуллаев Ғайрат, Сафаров Ислом, Ғайбуллаев Акобирлар дарс вақтида “Компьютер клуб”ларида ўйин ўйнаётганлиги аниқланди.
Ушбу холатлар юзасидан аникланган укувчилар Штабга келтирилиб, якка тартибда сухбатлашиб, уларнинг яшаш манзили,ота-оналари,укиш жойи,синф рахбарлари аникланиб, алохида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга Туман имом хатиби Ф.Аминов таклиф килиниб, мунтазам дарс машгулотларига катнашмайдиган укувчиларни дарс машгулотларига жалб килиш, тугрисида уз фикр мулохозаларини билдирди.


Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгаши раисининг
ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Б.Жумаев