“Аскар оналарини шарафлаймиз”

Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларини ташкил топганлигини 26 йиллиги муносабати билан Мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлигини қўриқлашдек шарафли вазифани ўз йигитлик бурчи деб билган фарзандингизни ва сизни Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларини ташкил топганлигини 26 йиллиги ҳамда “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳамда ватанга содиқ, мард ва жасур ўғлонларини тарбиялаган ота-оналарга, 2018 йил 13 январ куни 11-сонли болалар мусиқа ва санъаот мактабида туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, маънавият маърифат ишлари бўйича туман бўлими ва туман мудофаа ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Аскар оналарини шарафлаймиз” шиори остида мусиқий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда тумандаги Мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган тарбияланувчилар томонидан тайёрлаб келинган харбий чиқишлар ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбир давомида мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари томонидан ҳам ватан хақидаги қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан 2017 йилги чақирувда муддатли харбий хизматга юборилган 45 нафар аскарларнинг оналари ташаккурнома ва гуллар билан тақдирландилар.



Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева