Кичик бизнес.

Кичик бизнес. Кичик бизнес. 2015 йилда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 383 тани ташкил этиб, шулардан 1 таси саноат соҳасига, 135 таси қишлоқ хўжалиги, 38 таси савдо ва умумий овқатланиш, 2 таси иссиқхона, 1 таси паррандачилик, 3 таси чорвачилик ҳамда 203 таси бошқа йўналишдаги тадбиркорлик субъектларига фаолиятига тўғри келади.Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан 2015 йилда жами 51 млрд. 383 млн.сўм кредитлар ажратилди (2014 йилда 37 млрд. 898 млн.сўм кредитлар ажратилган). Шундан, 19 миллиард 865 млн.сўми қисқа муддатли ва 31 миллиард 518 млн.сўми узоқ муддатли кредитларни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1047-сонли қарорига асосан, озиқ овқат маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш соҳасига 6118 млн.сўм (жами ажратилган кредитларга нисбатан 12 фоиз) ажратилган. Шундан 4829 млн.сўми аҳоли шахсий томорқаларида қорамолчиликни ривожлантириш учун 304 млн. сўми паррандачиликни, 138 млн.сўми балиқчиликни ривожлантиришга ва 847 млн.сўми иссиқхоналар ташкил этиш учун ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050-сонли қарорига кўра, ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш йўналишига, 10753 млн.сўм (жами ажратилган кредитларга нисбатан 20,9 фоиз). Шунингдек, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга 4550 млн.сўм (жами ажратилган кредитларга нисбатан 11,2 фоиз), хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга 8029 млн.сўм (жами ажратилган кредитларга нисбатан 15,6 фоиз), оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 1181 млн.сўм ажратилган (жами ажратилган кредитларга нисбатан 2,3 фоиз), 68 та лойиҳа бўйича коллеж битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 887 млн.сўм (ўртача 13,1 млн.сўмдан) кредитлар берилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун берилган кредитлар ҳисобига 1762 та янги иш ўринлари барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 августдаги “Қашқадарё вилоятининг 2013-2016 йилларда саноат салоҳиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-2017-сонли қарорига асосан, 2015 йилда туманда қиймати 180771 минг долларга тенг бўлган 9 та лойиҳа 498 нафар иш ўрни ташкил этилиши белгиланган эди. Ҳақиқатда, 2016 йил 1 январ ҳолатида қиймати 171531 млн.сўмга тенг бўлган 6 та лойиҳа (“Капитал қурилиш моллари” МЧЖ томонидан профнастил ва темир эшик ва панжаралар ишлаб чиқариш, “Муборакнефтгазмеханиктаъмир” МЧЖ томонидан болт ва гайка ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, “Муборакнефтгаз” УШК томонидан Алан конида ДКСни ишга тушуриш, биогаз лойиҳалари ва бошқа лойиҳалар) амалга ошириш орқали 224 нафар иш ўрни яратилди. Дастурдаги 9 млн 240 минг АҚШ долларлик 3 та лойиҳа (“Муборак газни қайта ишлаша заводи” УШК томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш, Кўкдумалоқгаз ҚК томонидан Шимолий Ўртабулоқ, Жанубий кемачи, Крук конларидан паст босимли газларни ўзлаштириш лойиҳаcи, Муборак Қоракўлнаслчилик ШХнинг жунни қайта ишлаш лойиҳаси) амалга оширилиши кечикаётганлиги яъни инвестициялар ўзлаштирилмаганлиги сабабли 274 та иш ўрни яратилмасдан қолмоқда. Шунингдек, туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тасдиқланган 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий Дастури асосида 2015 йилда жами лойиҳа қиймати 7420 млн.сўмга тенг бўлган 13 та, шундан 9 та (лойиҳа қиймати 4520 млн.сўм бўлган) саноат, 4 та (лойиҳа қиймати 2900 млн.сўм бўлган) қишлоқ хўжалиги ҳамда терини қайта ишлаш йўналишидаги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиши 70 нафар иш ўринлари яратиш белгиланган эди.