Нақд пул муомаласи.

Нақд пул муомаласи. Нақд пул муомаласи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги “Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-57-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июндаги “Нақд пул муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” 298-47-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш ҳамда туманда иш ҳақи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида тўлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2015 йил мобайнида банк кассаларига 84 млрд. 124,7 млн.сўм (режа 154 млрд.280 млн.сўм, бажарилиши 55%) маблағ жалб этилган бўлиб, шундан 60 млрд. 730 млн.сўми (режа 84 млрд.888 млн.сўм, бажарилиши 74%) савдо тушумини ва 6 млрд.180,2 млн.сўми (режа 31 млрд.132 млн.сўм, бажарилиши 20%) пулли хизматлардан тушумни ва 15 млрд. 214 млн.сўми (режа 38 млрд. 260 млн.сўм, бажарилиши 40%) бошқа манбалардан тушган тушумларни ташкил этади. Савдо терминали тушумларисиз ҳисоблаганда 2015 йил мобайнида жами 10057,9 млн.сўм нақд пул кирим қилинган бўлиб, 8514 млн.сўми савдо тушумини, 1394 млн.сўми пулли хизматларни ва 2849,9 млн.сўми бошқа тушумларни ташкил қилади. Натижада, пенсия, нафақа ва бюджет муассасалари ишчи ходимларининг иш хақи тўловлари ўз вақтида тўлаб келинмоқда. 2016 йил 1 январ ҳолатида ушбу тўловлардан қарздорлик мавжуд эмас.