Бюджет.

Бюджет. Бюджет. 2015 йилда Давлат даромадларига 506 млрд. 797 млн.сум маблағ жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, хақиқатда 507 млрд. 105 млн.сўмга ёки 100,1 фоизга бажарилди. Туманда пенсия фонди бўйича 107 млрд. 961 млн.сўм режалаштирилган бўлиб, 109 млрд. 358 млн.сўмга ёки 101,3 фоизга, йўл жамғармаси бўйича 12 млрд. 764 млн. сўмга режалаштирилган бўлиб, 12 млрд.797 млн.сўмга ёки 100,3 фоизга, мактаб фонди бўйича 8 млрд. 28 млн.сўмга режалаштирилган бўлиб, 8 млрд. 48 млн.сўмга ёки 100,3 фоизга бажарилган. Туман маҳаллий бюджет даромадлари 34 млрд. 599 млн. сўмга режалаштирилган бўлиб, 34 млрд. 703 млн.сўмга ёки 100,3 фоизга ижро этилди. Маҳаллий бюджет харажатлари 38 млрд. 47 млн.сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджет харажатларининг 26 млрд. 630 млн.сўми ёки 69 %и ижтимоий-маданий тадбирларга, 2 млрд. 663 млн.сўми ёки 6,8 %и аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоялаш мақсадлари учун ва қолган 8 млрд. 583 млн.сўми ёки 23,7%и бошқа харажатларга йўналтирилди.