Муборак тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан оилаларда ижтимоий- маънавий муҳит барқарорлигини ўрганиш ҳамда муаммолар ечими юзасидан амалга оширилг

Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар чоршанба “ Оилалар билан ишлаш” куни деб белгилаб берилган.Ушбу муносабат билан 29 ноябрь куни Муборак МФЙда туман Хотин- қизлар қўмитаси,имом-хатиб,” Нуроний”жамғармаси,” Махалла хайрия жамоат фонди”,МФЙ фаоллари,профлактика инспекторлари,” Қайноналар кенгаши” аъзолари билан ҳамкорликда Ўдаевлар ҳамда Ҳатамовлар оиласи ўрганилиб,яраштириш ишлари олиб борилди.

Туман Хотин- қизлар қўмитаси раиси,имом – хатиб, туман” Президен қабулхонаси” мудири ногирон,меҳнат қилиш қобилияти чекланган ногиронлар Сардоба МФЙ да яшовчи Қобулова Нилуфар ҳамда Муборак МФЙ да яшовчи Қурбонов Бобомуродлар ҳолидан хабар олинди.Қурбонов Бобомурод 2- гуруҳ ногирони, турмуш ўртоғи Нунаева Раъно ишсизлиги аниқланиб,Муборак Пахта Тозалаш ОХЖ томонидан касаначи қилиб ишга олиниб, тикув машинкаси берилди.
Миришкор тумандан келин бўлиб келган Авлёқулова Умида турмуш ўртоғиРажаббоев Шаҳриёр билан келишмовчилиги юзасидан Миришкор тумани фаоллари ҳамда Муборак тумани фаоллари Муборак МФЙ биносида ушбу оила ўрганилди ва оила яраштирилди.
Муборак МФЙ ҳудудидаги 24 –умумтаълим мактаби 8- синф ўқувчиси Беганчова Гулжамол дарсларга қатнашмаслиги юзасидан ота-онаси ҳамда ўзи билан профлактик суҳбат олиб борилди.Мураббий тайинланиб, доимий назоратда олиб борилиши лозим вазифалар белгиланди.

30 ноябрь куни туман ИИБ билан ҳамкорликдаКончилар МФЙ да ўтказилаётган “ Тозалаш ” тадбири муносабати билан оилаларга кирилиб,аниқланган муаммоларни бартараф қилиш ишлари олиб борилди.Жумладан: Саноат касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси Султонова Шаҳло ҳамда 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Авезова Умидалар билан мажбурий таълимнинг аҳамияти, қиз боланинг одоб- ахлоқи,ибо-ҳаёси унинг бебаҳо бойлиги хусусида суҳбат ўтказилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева