Муборак туманида “Профилактика куни” ва « Тозалаш» тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 13 феврал кунидаги 6/297-сонли кўрсатмаси ва вилоят ҳокимининг 2017 йил 14 феврал кунидаги Х-82/2-сонли қарорига асосан, “Вилоятда Профилактика куни” тадбирини ҳамда туман ҳокимининг 2017 йил 28 феврал куни Х-335/02-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ҳафтанинг хар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгилаб олинди ва ижроси юзасидан туманда Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
2017 йил 23-ноябр- 28 ноябр кунлари туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман бош имом хатиби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида нохуш ва салбий холатлари олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ИИБ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, “Аёллар маслахат маркази”нинг жамоатчилик асосида директори, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи туман бўлими билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида турли нохуш холатлари олдини олиш” мақсадида тумандаги 21 та МФЙ посбонлари ва вояга етмаган билан ишлаш бўйича раис ўринбосарлари иштирокида туман ҳокимлиги кичик залида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда Хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликни ва турли нохуш холатлари олдини олиш мақсадида йиғилиш иштирокчиларига керакли топшириқлар берилди ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тушунчалар берилди.
Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, туман бош имом хатиби Ф.Аминов, туман ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори лейтенант Н.Саратов ва “А.Темур” МФй раиси ва маҳалла маъсуллари билан ҳамкорликда “А.Темур” МФЙ, “Янгиер” қишлоғида яшовчи Шоймардонов Исмоил ва унинг турмуш ўртоғи Алламуродова Сарвинозларнинг оилавий келишмовчилиги юзасидан уларнинг оиласи ўрганилди ва “Оила” сўзининг мазмун моҳияти ва ўрталарида 1 нафар вояга етмаган фарзандларини келажаги борлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди ва оила яраштирилди.
Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Беккамав ва “Муборак” МФЙ раиси ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда “Муборак” МФЙ, “Х.Х.Оқмаматов” маҳалласида яшовчи қўшнилар Эгамбердиева Шоира ва Бозорова Дилбарларнинг ўзаро келишмовчиликлари юзасидан, “Муборак” МФЙ биносига ҳар иккала хомон хам чақиртирилди ва тушунтириш профилактик ишлар олиб борилди ва томонлар яраштирилди.
“Тонг” МФЙда яшовчи 2017 йилда фирбгарлик қилиб жиноятчи аёл сифатида рўхатга олинган Қодирова Севара билан, бошқа жиноят содир этмаслиги ва тўғри йўлдан юриб, халол меҳнат қилиб, фарзандига яхши тарбия бериши лозимлиги тўғрисида якка тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева