МАСЪУЛИЯТ ВА БУРЧ

МАСЪУЛИЯТ ВА БУРЧ
Жорий йилнинг 22 ноябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Миллий Хафвсизлик Хизмати Муборак шахар бўлими хамкорлигида таълим муассасаларидаги ёшлар етакчиларининг иш фаолиятларини самарали йўлга қўйиш мақсадида тахлилий ва танқидий йиғилиш ташкил этилди. Ушбу йиғилишда ёшлар етакчиларининг асосий мақсади таълим муассасасида ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашиш ва ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига миллий истиқлол ғояси, миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва оилавий қадриятларни чуқур сингдириш, ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англатиш, уларга мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва хуқуқий ислоҳатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш каби ўз олдига қўйилган бир қатор вазифаларни масъулият билан бажариш кераклиги таъкидланиб ўтилди. Йиғилиш давомида нотинч оила фарзандлари, тарбияси оғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда дарсларни мунтазам қолдириб келаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтаришга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий-тарбиявий ишларни амалга ошириш, ёшларда “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган зарарли иллатлар ахборот хуружлари, диний ақидапарстлик, миссионерлик ва экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби долзарб мавзулар юзасидан кенг тарғибот ишлари олиб боришда ёшлар етакчилари олдига қўйилган вазифалар юзасидан кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек туман Кенгашининг таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари томонидан олиб борилган ишлари юзасидан мониторинг натижалари танқидий кўриб чиқилди ва бошланғич ташкилот олиб борилиши лозим бўлган ишлар ижроси юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Йиғилиш якунида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ёшлар етакчилари қатъий огохлантирилди.
.
Туман “Камалак” болалар
ташкилоти раиси
Р.Рахмонова