Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ўтказилган “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижод

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши қошидаги  “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ўтказилган “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижод
2017-йил 17 ноябр куни Муборак туман 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг Муборак туман босқичи ўтказилди. Фестивалда 6-14 ёшдаги ижодкор ва иқтидорли болалар қуйидаги 6 йўналиш
“А” гуруҳи: Классика-фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;
“В” гуруҳи: Вокал-миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;
“С” гуруҳи: Халқ чолғулари-плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари
“D” гуруҳи: Рақс-миллий, балл ҳамда замонавий рақслар;
“Е” гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат;
“F” гуруҳи:Наср ва назм йўналишлар бўйича иштирок этдилар.
Фестивалда уч ёш тоифаси 6-8, 9-12, 13-15 жами йўналишлар бўйича 18 нафар ғолиблар аниқланиб, ушбу фестивалнинг вилоят босқичига йўлланмани кўлга киритдилар.Шунингдек фестивал якунида туман “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ғолиблар диплом билан тақдирландилар.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Муборак туман Кенгаши
қошидаги “Камалак” болалар
ташкилоти раиси Р.Рахмонова