Маҳалла ёшлари ўртасида «Махала-менинг такдиримда» курик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Маҳалла ёшлари ўртасида «Махала-менинг такдиримда» курик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сонли Фармони билан тасдикланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 4.5-булими Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш хамда Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича республика кенгашининг 2017 йил 22 февралдаги 28-сонли мажлис баёни билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга каратилган кушимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 31-бандида хар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш масалаларида оила институти ва фукароларнинг узини узи бошкариш органларининг таълим муассасалари билан хамкорлигини янада мустахкамлаш, баркамол авлодни тарбиялашда махалла институтининг урни ва ахамиятини урганишга багишланган ёшлар уртасида “Махалла - менинг такдиримда” курик-танловини утказиш белгиланган бўлиб шунга асосан Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгаши хамкор ташкилотлар билан биргаликда 2017 йил 21 ноябрь куни Муборак туманидаги 11 сонли мусиқа ва санъат мактабида “Махалла - менинг такдиримда” курик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирда “Махалла - менинг такдиримда” курик-танловининг саралаш(махаллалараро) босқичида ғолиб бўлган 4 та худуддаги махаллалардаги Олмазор махалласининг “Истиқлол” жамоаси, А.Темур махалласининг “Янги ҳаёт” жамоаси, Пахтакор махалласининг “Парвоз” жамоаси, Ёшлик Махалласининг “Ёшлик” жамоалар қатнашди. Тадбирни Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгашининг биринчи ўринбосари Б.Аллаяров очиб ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар уртасида тарихий хотира, юксак маънавият, узбек халкининг тарихий анъаналари, маданий меросига хурмат, мамлакатимиз мустакилликка эришганлигининг буюк тарихий ахамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш, она Ватанга мухаббат, садокат рухида тарбиялаш учун, аввало уларнинг калби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришга йуналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш эканлигини айтиб ўтди.
Танловнинг 1-шартида иштирокчилар 5 дакика ичида уз махаллалари хакида, ёшларнинг жисмонан соглом, маънавий етук ва хар томонлама ривожланган баркамол булиб вояга етишларида махалланинг урни, “Оила-махалла-таълим муассасаси” хамкорлигининг ахамияти тугрисидаги такдимотни слайдлар асосида, шунингдек, ижодий ёндошган холда намойиш этишди. Ушбу 1-шартида “Ёшлик” жамоаси 29 баллга, “Янги ҳаёт” жамоаси 32 баллга, “Истиқлол” жамоаси 31 баллга, “Парвоз” жамоаси 32 баллга эришдилар.
Танловнинг 2-шартида махалла фаолияти, ёшларни жисмонан соглом, маънавий етук ва хар томонлама ривожланган баркамол этиб тарбиялаш, “Оила-махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги механизмини кучайтириш, сохага тегишли норматив-хукукий хужжатлар хамда маънавиятга оид савол-жавоб тарзида утказилди. Ушбу 2-шартида “Ёшлик” жамоаси 32 баллга, “Янги ҳаёт” жамоаси 33 баллга, “Истиқлол” жамоаси 33 баллга, “Парвоз” жамоаси 34 баллга эришдилар.
Танловнинг 3-шарти “Махалла-менинг такдиримда” мавзусида иншолар танлови асосида утказилди. Ушбу 2-шартида “Ёшлик” жамоаси 8 баллга, “Янги ҳаёт” жамоаси 9 баллга, “Истиқлол” жамоаси 9 баллга, “Парвоз” жамоаси 10 баллга ришдилар.

Танлов якунида Пахтакор махалласининг “Парвоз” жамоаси умумий 76 балл билан фахирли 1-ўринни эгаллади.
А.Темур махалласининг “Янги ҳаёт” жамоаси умумий 74 балл билан 2-ўринни, Олмазор махалласининг “Истиқлол” жамоаси умумий 73 балл билан 3-ўринни, Ёшлик махалласининг “Ёшлик” жамоаси умумий 69 балл билан 4-ўринни эгаллади.
“Махалла - менинг такдиримда” курик-танловининг туман босқичида жамоалар ўртасида 1-ўринни олган “Парвоз” жамоаси танловнинг Вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Мусобақа сўнгида барча иштирокчиларга Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгаши тамонидан тайёрланган эсталик совғалари ва I-II-III- даражали диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак туман кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари: Б.Жумаев.