“Зулфия» номидаги Республика Давлат мукофотини туман босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия» номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш буйича таклифларни қуллаб-қувватлаш тўғрисидаги № 2326-сонли фармонида белгиланган вазифаларини бажариш максадида, туманда “Зулфия» номидаги Республика Давлат мукофотига номзодларни аниқлаш мақсадида, 2017 йил 06-октябр куни туман Ахборот техналогиялари ва хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежида соат: 10-00 да, «Зулфия» номзодини сайлаш учун тузиб олинган 21 нафар комиссия аъзоларини ҳамкорлигида тумандаги 32 та умумтаълим мактаблари ва 5 та касб хунар коллежлардан ва 1 та олий уқув юртидан келган 86 нафар иқтидорли қизлар 5 та йўналиш бўйича ўз билим ва маҳоратларини синаб кўрдилар.
Бўлиб ўтган туман кўрик танловида Адабиёт йўналишида 16 нафар қизлар, Санъат йўналишида 36 нафар қизлар, Маданият йўналишида 11 нафар қизлар, Фан йўналишида 12 нафар қизлар, Таълим йўналишида 12 нафар қизлар ўз йўналишларида билим ва маҳоратларини синаб кўрдилар
Иштирок этган 86 нафар қизларнинг 25 нафари коллеж уқувчилари 61 нафари мактаб уқувчилар ва 1 нафари олий ўқув юрти талабаси.
Адабиёт йўнлишида Хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи 3 босқич ўқувчилари Шерниёзова Бастигул, Санъат йўналишида Ибрагимова Ўғилой, Маданият йўналишида 28-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Ғуломова махлиё Баҳром қизи, Фан йўналишида Тошкент кимё-техналогия институтида 3-босқич талабаси Боймуродова Нуржоной Дилшод қизи, Таълим йўналишида тиббиёт коллежининг коллежи 2-босқич ўқувчиси Самандарова Адолат Муродулла қизи 1-уринларни эгаллаб вилоят босқичига иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.



Туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Б.Жумаева