Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Мубораклик опа-сингиллар ҳолидан хабар олди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Мубораклик опа-сингиллар ҳолидан хабар олди.
Хабарингиз бор, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари пахта далаларида миллий бойлигимизни ўз вақтида йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришлар ҳам амалга оширилмоқда. Ана шундай тақдирлаш маросимлари Муборак тумани пахта далаларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Унинг доирасида вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов ўтган йили онасидан, яқиндагина отасидан айрилган опа-сингил Фотима ва Зуҳраларнинг ҳам ҳолидан хабар олиб, ҳар қандай кўмак ва ёрдамга Ёшлар иттифоқи тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мубораклик “Фидоий ёшлар отряди” теримчилари билан дилдан сухбат бўлиб ўтди ва илғор теримчилар рағбатлантирилди.