Муборак туман “Камалак” болалар ташкилотининг I Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Муборак туман “Камалак” болалар ташкилотининг I Раёсат йиғилиши ўтказилди. Ушбу Раёсат йиғилишида Сардорлар Кенгаши ҳамда Раёсат аъзолари иштирок этишди. Раёсат йиғилишида кун тартибида қуйидаги масалалар: 1) туман “Камалак” болалар ташкилотининг Раёсат аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида; 2)Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти Сардорлар Кенгаши ҳамда Етакчилар Кенгашларига ўтказилган сайловлар якунлари тўғрисида; 3) 2017 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тўғрисида; 4)2017 йил сентябрь-декабрь ойлари давомида Ўзбекистонда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тўғрисида атрофлича кўриб чиқилиб, Раёсат аъзоларининг фикри эшитилди. Раёсат йиғилишида жорий йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга ошириш лозим бўлган ишлар режалаштирилди.

Туман “Камалак” болалар
ташкилоти раиси: Р.Рахмонова