ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЖАРАЁНИ

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЖАРАЁНИ
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамияти ҳам республикамиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим ўрин тутиб келаётган ташкилотларда бири ҳисобланади. Ушбу ташкилотда ҳам ёнғин келиб чиқишини олдини олиш ва ёнғин чиққанда уни беталофат бартараф этиш мақсадида “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Яъни корхонада ёнғин келиб чиқмаслиги учун ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари мунтазам равишда тушунтириб келинмоқда. Иш жараёнларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ишчи-хизматчилар ва уларнинг раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиб келинмоқда. Қолаверса корхонада мавжуд ёнғиндан хабарловчи мосламалар, сув ҳавзалари, ер ости сув олгичларнинг ҳолати режа асосида мунтазам равишда назоратдан ўтказиб келинмоқда. Текширувлар давомида кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан ҳам биргаликда профилактик тадбирлар олиб борилиб, машғулотлар давомида уларга ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларидан фойдаланиш қоидалари ўргатиб келинмоқда.
Жамиятнинг ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан айни вақтда жамиятга қарашли масканларда амалий ўқув машғулотлари ўтказиляпти. Унда ёнғин келиб чиққан да кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари иш фаолияти кўздан кечирилиб, ишчи-хизматчиларнинг фавқулотда ҳолатларга рухий ва жисмоний жиҳатдан тайёргарлиги кузатилиб, ёнғин пайтида зарур ҳолларда иш жойларидан эвакуация қилиш, жароҳатланганларни ёки газдан заҳарланганларни ёнғин жойидан олиб чиқиш, портлаш хавфи бўлган моддалар солинган идишларни талофатсиз чиқариб кетиш, ёнғин тарқалиб кетмаслиги ва шартли ёнғинни бартараф этиш борасида жамият ишчи ходимларига тегишли кўрсатмалар берилмоқда.
М.АЙМУРОДОВ ва Ш.ҲАМРАЕВ,
“Муборакнефтгаз”МЧЖ ЁХБ инспекторлари.