СОҒЛОМ ОИЛА-ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

Яқинда “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг йиғинлар залида туманимиз ҳудудида жойлашган Н-ҳарбий қисмнинг хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғлом оила-жамият пойдевори” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни ҳарбий қисмнинг катта офицери майор Ж.Саноқулов кириш сўзи билан очди ва у “Оила жамиятнинг бошланғич бўғини” мавзусида маъруза қилди.
Йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган мавзу юзасида сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ҳ.Тўраев ҳамда Муборак туман аёллар маслаҳат марказининг жамоатчилик асосида директори Н.Насимова эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, ёш оилалар ўртасида содир бўлаётган ажралишларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш учун амалга оширилиб келинаётган ишлар ҳақида, Қарши давлат университетидан йиғилишга таклиф этилиб сўзга чиққан ўқитувчилар А.Соатов, Н.Исмоилов ва Ф.Ражабовлар оила тушунчаси, оиланинг ҳуқуқий асослари, оила миллий ва умуминсоний қадрият эканлиги ҳамда оилавий мажораларнинг олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш хусусида, туман бош имом хатиби Ф.Аминов ислом динида оила жуда муқаддас ҳисобланиши, оилада эр-хотинларнинг мажбуриятлари, эр хотин ўртасидаги ажримлар ислом динида ҳам қаттиқ қораланиши, туман фуқаролик ҳолатига далолатнома ёзиш бўлими мудираси Д.Раҳмонова ҳозирги кунда кўплаб ёш оилалар ўртасида кузатилаётган ажримлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Оила кодекси” хусусида маърузалар қилдилар.