ЙЎЛ ХАРИТАСИ БЎЙИЧА МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йилнинг 8 августида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 2017-2021 йилларда белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт ва даражасини юксалтириш, давлат раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилган эди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2017 йилнинг 11 августида туман ҳокимининг қарори қабул қилиниб, Президентимизнинг қарорида назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларни бажариш учун туманда 4 та яъни туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман Давлат солиқ инспекцияси рахбари бошчилигида сектор ташкил этилди.
Туман ҳокими Ғ.Джавлиев бошчилигидаги сектор аъзолари Гулистон ҳудудидаги, Сардоба МФЙ, Амир Темур ҳудудидаги Янги ҳаёт қишлоғи ва А.Навоий МФЙ, Бобур МФЙ, Геолог МФЙ, Ҳ.Оқмаматов қишлоғи, Ўтрор қишлоғи, Ширинбулоқ қишлоғида, туман прокурори И.Эргашев бошчилигидаги сектор аъзолари Қарлиқ ҳудудидаги, Қарлиқ МФЙ, Пахтакор МФЙ, Туркистон ҳудудидаги Гулшан қишлоғи ва Дўстлик МФЙ, Кончилар МФЙ, Ниёзхон ҳамда Туркман қишлоғида, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шарипов бошчилигидаги сектор аъзолари Хитой ҳудудидаги Қорақум МФЙ, Олмазор МФЙ, Обод турмуш МФЙ, Чорвадор МФЙ, Б.Саидов ҳудудидаги Қорабоғ, Шейх, Хўжамуборак, Сариқ қишлоғи, Ёшлик МФЙ, Қурувчилар МФЙ, Зарбулоқ ва Ғаллакор қишлоқларида, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М.Худойбердиев бошчилигидаги сектор аъзолари Бўстон ҳудудидаги Янги обод МФЙ, А.Навоий ҳудудидаги Янги ер қишлоғи, Машъал МФЙ, Тонг МФЙ, Янги Қорақум, Кўҳнашаҳар қишлоқларида уйма-уй юриб аҳоли билан учрашиб долзарб муаммоларни аниқлаб уларни бевосита жойида бартараф этиш, туманни ривожлантириш дастурларига киритиш каби ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Туман ҳокими Ғ.Джавлиев бошчилик қилиб келаётган 1-сектор аъзолари томонидан айни пайтга қадар ўзларига бирикитирилган ҳудудларнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар бўйича йўл-харитаси ишлаб чиқилди. Шунингдек ҳудудларига қарашли бўлган хонадонларда олиб борилган мулоқотларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан,Гулистон ҳудудидаги Сардоба маҳалласи аҳолисининг талаб ва таклифи инобатга олиниб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига Сардоба маҳалласидаги врачлик пунктига аёллар учун малакали врач ажратиш, Бобур маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг том қисми, ер тўлалари, подъезларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар жуда суст қониқарсиз аҳволда эканлиги сабабли “Бобур маскани” хусусий-уй-жой мулкдорлари ширкати раиси номига Бобур маҳалласидаги кўп қаватли уйларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини тезлаштириш, Геолог маҳалласидаги 2-қаватли уйларда табиий газ босимининг пастлиги учун “Муборактумангаз” филиали бошлиғи номига Геолог маҳалла аҳолиси талаб ва таклифидан келиб чиқиб, маҳаллада газ таъминотини бир меъёрда етказиш, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғига Сардоба маҳалласи ҳудудидаги хўжаликлараро сув тақсимлаш иншоатининг электр ҳисоблагичи яроқсиз ҳолга келиб, электр тармоғидан узиб қўйилганлиги сабабли уни янги электрон электр ҳисоблагичга алмаштириш, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси бошлиғи номига туман ҳудудида таъмирлаш ҳолатига келиб қолган йўл ва йўлакчаларни таъмирлаш, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига тумандаги Бобур, Геолог маҳалласи, умуман олганда туман марказида, тозалаш ва ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш борасида қандай шларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ғ.Джавлиев номидан хат қилинди. Юборилган хатларда таъкидлаб ўтилган топшириқлар эса тегишли ташкилотлар томонидан бажарилди. Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммолар бартараф этилганлиги боис 1-сектор штабига фуқаролар номидан миннатдорчиликлар билдирилмоқда. Ушбу сектор ва қолган сектор аъзолари томонидан айни вақтда ҳам Президентимиз қарорида белгилаб берилган топшириқлар изчиллик билан бажариб келинмоқда. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар натижасида тумандаги бир қатор камчилик ва муаммоларни бартараф этишга эришилмоқда.
А.ИСКАНДАРОВ