Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 16-июн куни Муборак туман 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залида“Биз с

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 16-июн куни Муборак туман 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залида“Биз с
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан Муборак тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залидажорий йилнинг 16-июн куни “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақада Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Муборак тумани кенгаши раиси А.Рахманов ҳамда ҳамкор ташкилотлар бошчилигида ушбу мусобақа белгиланган тартибда ўтказилди.
Ушбу волейбол мусобақасида корхона ва ташкилотлардан ҳамда маҳаллалар уюшмаган ёшларидан иборат 9 та жамоалар ўртасида беллашув олиб борилди. Мазкур, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар волейболмусобақасида иштирок этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан Муборак тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залидаўтказилган волейбол мусобоқасида 1-ўринни “Қарлиқ” МФЙ уюшмаган ёшлари, 2-ўринни “МГҚИЗ” МЧЖ жамоаси ҳамда 3-ўринни 74543 сонли ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритди. Ушбу ғолиб жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари топширилди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши раиси,
туман ҳокимининг ёшлар сиёсати
масалалари бўйича маслаҳатчиси: А.Рахмонов