Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 13-14-15-июн кунлари Муборак туман “Машъал” футбол клуби ўйингоҳига қарашли фут

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 13-14-15-июн кунлари Муборак туман “Машъал” футбол клуби ўйингоҳига қарашли фут
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан Муборак тумани “Машъал” футбол клуби ўйингоҳига қарашли футбол майдончасидажорий йилнинг 13-14-15-июн кунлари давомида“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақада Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Муборак тумани кенгаши раиси А.Рахманов, туман МФЙ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар бошчилигида ушбу мусобақа белгиланган тартибда ўтказилди.
Бу мусобақада корхона ва ташкилотлардан ҳамда 25 та маҳалла уюшмаган ёшларидан ташкил топган 30 та жамоафутбол мусобоқасида беллашув олиб борди. Мазкур, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол мусобақасида иштирок этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан Муборак тумани “Машъал” футбол клуби ўйингоҳига қарашли футбол майдончасидаўтказилган футбол мусобоқасида 1-ўринни “Қорақум” МФЙ уюшмаган ёшлари, 2-ўринни “МГҚИЗ” МЧЖ жамоаси ҳамда 3-ўринни 74543 сонли ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритди.Ушбу ғолиб жамоаларгаЎзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши раиси,
туман ҳокимининг ёшлар сиёсати
масалалари бўйича маслаҳатчиси: А.Рахмонов