Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 16-июн куни Муборак туман спорт мажмуасида“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 16-июн куни Муборак туман спорт мажмуасида“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан Муборак тумани спорт мажмуасидажорий йилнинг 16-июн куни “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида кураш мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақада Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Муборак тумани кенгаши раиси А.Рахманов ҳамда туман спорт мажмуасибош тренерлари бошчилигида ушбу мусобақа белгиланган тартибда ўтказилди.
Бу мусобақада 6 та вазн бўйича ёшлар ўртасида беллашув олиб борилди. Мазкур, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида кураш мусобақасидатумандаги барчамаҳаллалардан уюшмаган ёшлар ҳамда ўқувчи йигитларидан ташкил топган курашчилар беллашувда иштирок этди.
Муборак туман спорт мажмуасида“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида ўтказилган кураш мусобақасида 6 та вазн бўйича 1-2-3-ўрин олган ёш курашчиларгаЎзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгашитомонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари топширилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши раиси,
туман ҳокимининг ёшлар сиёсати
масалалари бўйича маслаҳатчиси: А.Рахмонов