7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари топширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 4.2.бандида Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан, 8/212 бандида Кексаларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўмакка муҳтож кексалар, имконияти чекланган шахслар ва ногиронлар холидан хабар олиш ва уларга хомийлик ёрдамлари кўрсатиш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслахатчиси Т.А.Худайбергенов бошчилигида гуруҳлар иштирокида 14 сентябр куни соат: 18-00 да Қарши шаҳар М.Тошмухаммедов номидаги вилоят театрида кам таъминланган ногиронларни моддий рағбатлантириш ва ногиронлик аравачаси топширилиши вилоят тадбирида, Муборак туманидан ҳам 7 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари ва ногирон фарзандлари бўлган ижтимоий ҳимояга мухтож 2 нафар аёлга хомийлик ёрдамида тикув машиналари тантанали равишда топширилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева