2017 йил 16 сентябр куни янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди.

2017 йил 16 сентябр куни Муборак туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси маъсуллигида ХТБ билан ҳамкорликда янги ўқув йилида коллеж ва мактабларда “Қизларжон” тўгаракларини ва уларини режа асосида тадбирлари ташкил этиш, шунингдек хафтанинг ҳар чоршанба куни мактабларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларини айниқса қизларини спортга жалб қилиш мақсадида спорт куни деб белгилаб олиш ва спортнинг турли йўналишларида спорт мусобақалар ўтказиш, хафтанинг ҳар жума кунлари “Қизларжон” тўгараги аъзолари иштирокида режа асосида тадбирлар ташкил этиш, шунингдек коллежларда ва умумтаълим мактабларида китобхонлик тарғибот тадбирларини давомийлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ва фойдали ўтишини ташкил қилиш, замонавий техналогия имкониятларининг баъзи салбий таъсирларидан бир қадар унитилаётган китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида хафтанинг хар шанба кунлари мактаб ва коллеж кутубхонаси маъсуллари билан ҳамкорликда “Китобхонлик конфренцияси”ни ташкил этишлари тўғрисида топшириқлар берилди.
Йиғилишда яна Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида 1999 йил 10-июндаги ПФ-2326-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 15 октябрга қадар тумандаги 5 та касб-ҳунар коллежларида ва 32 та умум таълим мактабларида Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида 1999 йил 10-июндаги ПФ-2326-сонли қарори юзасидан мактаблар ва коллежлар босқичларини ўтказишлари ва ғолиб бўлган иқтидорли қизларини 5 та йўналиш бўйича туман босқичида иштирок этишлари учун руйхатларини ва хужжатларини шакиллантиришлари лозимлиги тўғрисида топшириқлар берилди.



Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева