Ўзбекистон Респуликаси Бош вазирнинг ўринбосарининг 2018 йил 11 июндаги № 10-11-9-сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитасининг

Муборак туман Хотин-қизлар қўмитаси ва тумандаги ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда, оила муқаддаслиги, соғлом оилани ташкил қилиш, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш борасида “Соғлом она-соғлом бола” тамойили доирасида, туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижроси юзасидан Муборак туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда 2018 йил 02 март куни Муборак тиббиёт коллежида “Соғлом она-соғлом бола”, “Спорт-саломатлик ва гўзаллик манбаи” шиори велопойга спорт мусобоқаси бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган вело пойга спорт мусобоқасида Тиббиёт коллежи ўқувчиси Тоирова Ноила 1 даражали, Темирова Асила 2 даражали диплом билан, Саноат касб-ҳунар коллежидан Хамроқулова Шахноза 2 даражали, Бахронова Муштарий 3 даражали диплом билан, Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежидан келган Рустамова Махфуза 2 даражали диплом билан, Турдиева Насиба 3 даражали диплом билан тақдирланишди.
15-май халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 1 майдаги № 6-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан Республиканинг барча ҳудудларида хотин-қизлар ўртасида “Соғлом она-соғлом бола”, шиори остида велотур ўтказилиши режалаштирилган топшириқ ижроси юзасидан, туманидаги 32 та умумтаълим мактаблардан, 14 та МТМларда фаолият ютираётган 18 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ва 25 та маҳаллалардан 2 нафардан уй-бекаларини ўрталарида “Велотур” марафонинг туман босқичи ўтказилди.
Ўтказилган велотур 3 босқичда бўлиб ўтди. Жумладан: 18 ёшдан 30 ёшгача, 31 ёшдан 45 ёшгача ва 45 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди. Ўтказилган велотурда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни 1-умумтаълим мактабидан келган Қурбонова Зухра, 2-ўринни Тоирова Ноила ва 3-ўринни “Сариқ” МФЙдан келган Ҳамроева Айналар эгаллашди.
31 ёшдан 45 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни 1-мактаб ўқитувчиси Бекназарова Дилдора, 2-ўринни 4-умумтаълим мактабидан келган Хайитова Ойгул ва 3-ўринни “Муборак” МФЙдан келган Бобомуродова Зарифалар эгаллашди.
45 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни “Кончилар” МФЙда келган Бозорова Холида, 2-ўринни “Сардоба” МФЙдан келган Мўминова Шахло ва 3-ўринни “А.Навоий” МФЙдан келган Кенжаева Навбаҳорлар эгаллашди.
“Соғлом она-соғлом бола”, шиори остида “Отам, онам ва мен спорти оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси хотин-қизларини спортга жалб қилиш мақсадида 18 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди.Отам-онам ва мен спорти оила мусобақасида,5 та оила 4 та йўналишлар бўйича беллашди. 1-шарт Қувноқ эстафета шарти (тўсиқлар орасидан югуриш), 2-шарт Дарвозага туп киритиш, 3-шарт Арқон тортиш, 4-шарт Узунликка сакраш йўналишларида беллашдилар.
Спорт мусобоқада “Истиқлол” МФЙдан келган Фармоновлар оиласи 1-ўринни, “Сариқ” МФЙдан келган Шомамедовлар оиласи 2-ўринни, Дўстлик МФЙдан келган Умировлар оиласи 3-ўринни эгаллашди, ҳамда “Бобур” МФЙдан келган Хидировлар оиласи ва “Қурувчилар” МФЙдан келган Жўраевлар оиласи мусобақада фаол иштирок этганлиги учун “Энг чаққон оила” ва “Энг фаол оила” номинациялари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларга дипломлар, номинатциялар ва эсталик совғалари ҳамда китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида китоблар топширилди.
Халқимизга хос бўлган энг улуғ қадрият-оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги соғлом ва баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларнинг мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек ибратли оилаларини рағбатлантириш мақсадида, туман Хотин-қизлар қўмитаси, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман бош имом хатиби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан, ўтказилган 2018 йил 7 майдаги № 8-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан, Муборак туманида 2018 май 12 май куни “Соғлом она-соғлом бола”, шиори остида “Энг намунали оила” тадбири ўтказилди.
Ўтказилган “Энг намунали оила” танловида тумандаги 13 та маҳаллалардан жумладан: “Машъал” МФЙдан Бўриевлар оиласи, “Дўстлик” МФЙдан Умировлар оиласи, “Тонг” МФЙдан Нуралиевлар оиласи, “Обод турмуш” МФЙдан Жўраевлар оиласи, “Чорвадор” МФЙдан Рахматовлар оиласи, “Ўзбекистон” МФЙдан Шодмоновлар оиласи, “Муборак” МФЙдан Қаюмовлар оиласи, “Бобур” МФЙдан Султоновлар оиласи, “Кончилар” МФЙдан Фахриддиновлар оиласи, “Олмазор” МФЙдан Бегматовлар оиласи, “Геолог” МФЙдан Йўлдошевлар оиласи, “Сардоба” МФЙдан Хужамовлар оиласи “Истиқлол” МФЙдан Фармоновлар оиласи иштирок этишди.
Иштирок этган оилалар 3 та шарт таншитирув, 2-шарт “Китобхон оила” шиори остида тезкор савол жавоб, 3-шарт: “Оила мустаҳкамлиги-юрт таянчи” мавзусида 3 дақиқалик саҳна кўриниши.
Иштирок этган оилалар туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан номитанциялар ва эсталик совғалари билан ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида, китоблар билан тақдирланишди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги мавжуд 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Соғлом она-соғлом бола” тамойили асосида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда “Фаол тадбиркорлик, иннаватцион ғоялар ва техналогияларини қўллаб қувватлаш йили” давлат дастури доирасида хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги тижорат банклари, туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази ва тумандаги ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда, туманда хотин-қизларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида, “Ўз тадбиркорлигингни бошла”, “Тадбиркор элга мададкор” мавзуларида йиғилишлар давра суҳбатлари ва кўргазмали тадбирлар ташкил этилди.
Туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 14 нафар хотин-қизларга банкдан кредит олиб, ўз тадбиркорликларини бошлашлари мақсадида имтиёзли кредит олиш учун туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсияномалар берилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева