Муборак туманида “Маънавиятли ва зукко қизлар- миллат кўрки” деб номланган мавзуда форум ўтказилди.

Муборак туманида “Маънавиятли ва зукко қизлар- миллат кўрки” деб номланган мавзуда форум ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш” юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Муборак туманида ёш қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат Муборак туман бўлинмаси ва Муборак туман Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда14 ёшдан 30 ёшгача бўлган “Қизларжон клуби” аъзолари иштирокида “Биз Тўмарис издошлари-Бибихоним авлодларимиз”, “Маънавиятли ва зукко қизлар-миллат кўрки” деб номланган мавзуларда, 2018 йил 14 июн куни 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Форум ўтказилди. Ўтказилган форумда туманда юксак натижаларга этишган қизларимиз ўзларининг фаолиятлари бўйича кўргазмалар ва инаватцион ғоялари бўйича слайтлар қўйиб форум иштирокчиларига тақдим этишди. Форумда туман фахрий ёллар уюшмаси аъзоси нафақадаги ўқитувчи Малика Маматқулованинг “Ҳаёт синовлари ёҳуд сабр косаси” номли китоби ҳамда туман ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Баҳодир Абдураззоқ томонидан ёзилган шеърий китоблар ва яна бир қанча ёзувчилар томонидан ёзилган китоблар кўргазмаси ўтказилди.
Ўтказилган форимда туманда Нашвандова Малохат “Энг намунали келин” номинцияси билан, ўз фермер хужалиги билан фаолият юритиб келаётган Бердиева Нодира“Энг фаол тадбиркор қиз” номинцияси билан, Эркаева Шохиста “Энг маънавиятли зукко қиз” номинцияси билан, 2-гуруҳ ногирони “Муборак пайпоқ тўқиш фабрикаси” ишчиси Чориева Юлдуз “Энг фаол ҳунарманд қиз” номинцияси билан, учун Ёрқулова Мадина“Энг фаол китобхон қиз” номинцияси билан, Умирова Нодира “Энг фаол иннаватцион ғоялар муаллифи” номинцияси билан, Хужаева Ҳилола “Энг фаол ишбилармон қиз” номинцияси билан, Ражабова Юлдуз “Санъатда юксакга эришган хотин-қиз” номинцияси билан бундан ташқари, яна форумда фаол иштирок этган иштирокчиларга “Энг фаол иштирокчи” номинацияси ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.



Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева