Якка ёлғиз қариялар холидан хабар олинди

Якка ёлғиз қариялар холидан хабар олинди
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 4.2.бандида Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан, 8/212 бандида Кексаларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўмакка муҳтож кексалар, имконияти чекланган шахслар билан бир қаторда, ёлғиз яшовчилар ҳолидан мунтазам хабар олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли ҳамда вилоят ҳокиминиг 2015 йил 13 августдаги Х-285/08-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги қарорларини бажариш юзасидан, 2017 йил 26 июл куни Муборак туман ҳокими, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Махаматовлар билан ҳамкорликда, “Ёшлик” МФЙ, 2м/н, 3-сонли ётоқхонада яшовчи ёлғиз қариялар Джониев Ҳусан ва Еврошенка Неллаларга туман УзВЧИ ташкилоти хомийлик ёрдами билан ёлғиз қарияларнинг эҳтиёж учун зарур бўлган 1 донадан, кўрпа тўшак, ёстиқ ва чойшаблар жамламаси ва улар иккаласи хам юра олмайдиган аҳволдалиги учун 1 донадан махсус кўчма унитазли гаршок олиб бориб берилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева