Баркамол ёшларни тарбиялаш йўлида...

Баркамол ёшларни тарбиялаш йўлида...
Ўрта махсус, касб – ҳунар талим муассасалари ўқувчиларининг фаол ташаббускорлигини шакллантириш ва юксалтириш, уларда юртимиз ва жаҳондаги бунёдкорлик ишларига, ривожланиш даври ўзгаришларига дахлдорлик туйғусини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик – танлови анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
Танловнинг илк саралаш босқичи феврал – март ойларида таълим муассасаларида бўлиб ўтади. Туман босқичи апрел ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъул ташкилотчилари томонидан ўтказилиши белгиланган. Жорий йилнинг апрел ойида ўтказилган Муборак туман босқичида Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб – ҳунар коллежи ўқувчиларидан таркиб топган “Парламент” жамоаси 1 – ўринни эгаллаб, май ойида ўтказиладиган ҳудудий – вилоят бочқичида қатнашиш имконини қўлга киритган эди.
29 – 30 – май кунлари “Сиз қонунни биласизми?” кўрик – танловининг вилоят босқичи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгашининг фаоллар залида бўлиб ўтди. Кўрик – танловнинг вилоят босқичида иштирок этган 15 та жамоа 4 та шарт асосида беллашдилар. Танлов давомида жамоаларнинг республикамиздаги ислоҳотлардан қанчалик хабардор экани, ҳуқуқий саводхонлик даражаси, нотиқлик ва ташаббускорлик қобилияти, республикамизда амалда бўлган ёшларга оид ва бошқа қонун , фармонларга бугунги ҳаёт талабидан келиб чиқиб билдирган таклифлари ҳакамлар ҳаяти томонидан баҳоланди.
Вилоятимизнинг туман ва шаҳардаридан ташриф буюрган жамоалар танлов давомида дўстлар орттириш, фикр алмашиш, ҳакамлар ҳаяти ва мутахасислардан қимматли маслаҳатлар олиш имконига эга бўлдилар.
Дўстона кайфиятда қизғин бахслар билан ўтган танловнинг Қашқадарё вилояти босқичида 3 – ўринни Муборак туманининг “Парламент” жамоаси, 2 – ўринни Деҳқонобод туманининг “Адолат” жамоаси, 1- ўринни Қарши шаҳрининг “Адолат” жамоаси қўлга киритди ва 1- ўринни эгаллаган жамоа июн ойида ўтказиладиган якуний (республика) босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундан ташқари, ташкилиш ишчи гуруҳи томонидан таъсис этилган номинация, фахрий ёрлиқ ва есталик совғалари билан барча жамоалар ва жамоанинг энг фаол аъзалари тақдирландилар.
Шуни таъкидламоқ керакки, республикамиз миқиёсида ўтказиладиган қатор кўрик – танлов, мусобақалар ёшларни маънан етук, баркамол инсон бўлиб вояга етишига, адолатли турмуш кечиришга, жамиятда бефарқлик ва бошқа иллатларнинг илдизини йўқ этиб, хамиша тинчлик байроғини юксак тутиб яшашга ўргатади.
Фаррух Кенжаев.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак тумани Кенгаши фаоли.