Ёшлари уртасида кураш буйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири, футбол бўйича “Футболимиз келажаги” кубоги, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича “Биз

Ёшлари уртасида кураш буйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири, футбол бўйича “Футболимиз келажаги” кубоги, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича “Биз
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2017 йил 6 июндаги Маҳалла ёшлари ўртасида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири, футбол бўйича “Футболимиз келажаги” кубоги, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз”, “Соғлом оила” шиори остида “Отам, онам ва мен-спортчи оила”, югуриш спорти турининг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз”, стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари”, бадминтон мусобақаси “Маҳалламиз бадминтончилар” спорт ўйинларининг вилоят ва шаҳар, туман босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 104-сонли йиғилиш баёни ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши мажлисининг 2017 йил 30 июндаги 243-сонли баёни, ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши мажлисининг 2017 йил 10 июлдаги 01/28-сонли баёни билан тасдиқланган, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2017 йил 22 февралдаги 28-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастурининг 23-, 24-, 25-, 27-, 29-, 30-бандлари ижроси юзасидан, спорт мусобақаларини туман босқичи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Муборак туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман кенгаш, Муборак туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва ташкилий қўмита аъзолари ҳамда тумандаги 21 та МФЙлар билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ўтказилди.
Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари туман босқичида маҳаллаларда бўлиб ўтган спорт мусобақасида ғолиб бўлган 291 нафар иштирокчилар ўртасида ўтказилди.
Спорт мусобақасини туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Т.Бўриев очиб бугунги кунда мамлакатимизда спорт сохасига бўлган эътибор ва спортчиларимнинг ютуқлари, ҳамда жаҳон ченпионлари бўлган ўзбек спортчиларига мисоллар келтириб, буларнинг барчасига юртимизда ҳукум сураётган тинчлик, осойишталик сабаб эканлиги, шу тинчликнинг қадрига етишимиз кераклигини такидлаб ўтди ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилаб, сўзни навбат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман кенгаш раиси А.Рахмоновга Муборак туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раиси Я.Авезовга ва “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Б.Жумаевга берди. Улар ҳам спорт мусобақасида иштирок этаётган барчага омад тилашди.
Маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаси туман босқичи 2-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Спорт мусобақасини баҳолаб бориш учун 2-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси У.Рустамова ва 1-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.Мусурмоновни таништирди. Шундан сунг ҳакамлар ҳайъати спорт мусобақанинг шартлари ва тартибини яъни Низомда келтирилган талаблар остида ўтказилишини эълон қилди.
Маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаси туман босқичи юқори савияда ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаларини туман босқичида 11-14 ёшдаги ўғил болалар ўртасида “Кўхнашаҳар” Маҳалласидан келган Бобоев Дурбек фахрли 1-ўринни, “Геолог” Маҳалласидан келган Рахматов Жасур фархли 2-ўринни, “Геолог” маҳалласидан келган Аллаев Беҳруз ва “Кончилар” Маҳалласидан келган Турдиев Нодирлар фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаларини туман босқичинида 11-14 ёшдаги қиз болалар ўртасида “А.Навоий” маҳалласидан келган Қаландарова Жасмина фахрли 1-ўринни, “Машъал” маҳалласидан келган Ҳайитова Ҳулкар фархли 2-ўринни, “Кончилар” маҳалласидан келган Қудратова Ирода ва “Сариқ” маҳалласидан келган Ҳикматова Нилуфар фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёш оилалар ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаларини туман босқичинида 30 ёшгача бўлган оилалар ўртасида “Қурувчилар” маҳалласидан келган Рахимовлар оиласи фахрли 1-ўринни, “А.Навоий” маҳалласидан келган Қаландаровлар оиласи фархли 2-ўринни, “Тонг” маҳалласидан келган Жумаевлар оиласи ва “Геолог” маҳалласидан келган Файзуллаевлар оиласи фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёшлари ўртасида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири спорт мусобақаларини туман босқичини баҳолаб бориш учун ҳакамлар Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Муборак туман бош мутахасисси Ф.Тошев ва 1-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.Мусурмоновни таништирди. Шундан сунг ҳакамлар ҳайъати спорт мусобақаси шартлари ва тартибини элон қилишди. Мусобақа Низомда келтирилган талаблар остида ўтказилди.
Маҳалла ёшлари ўртасида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири спорт мусобақаларини туман босқичинида 13-14 ёш 46 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида “Тонг” маҳалласидан келган Бурхонов Асрор фахрли 1-ўринни, “Кончилар” маҳалласидан келган Рафиқов Равшанбек фархли 2-ўринни, “Тонг” маҳалласидан келган Чориев Аслиддин ва “Геолог” маҳалласидан келган Давлатов Шохрух 3-ўринни, 50 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида “Қурувчилар” маҳалласидан келган Аблаев Оғабек фахрли 1-ўринни, “Машъал” маҳалласидан келган Жумаев Алпомиш фархли 2-ўринни, “Ёшлик” маҳалласидан келган Ғаффоров Шухрат ва “Кўхнашахар” маҳалласидан келган Бобоев Дурбеклар 3-ўринни, 55 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида “Ёшлик” маҳалласидан келган Давлаов Жахонгир фахрли 1-ўринни, “Сариқ” Маҳалласидан келган Худойбердиев Жахонгир фархли 2-ўринни, “Кончилар” Маҳалласидан келган Ўрганчов Асқар ва “Муборак” Маҳалласидан келган Очилов Шахзодлар 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича “Футболимиз келажаги” кубоги спорт мусобақаларини туман босқичини баҳолаб бориш учун ҳакамлар Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Муборак туман бош мутахасисси Ф.Тошев ва 4-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Ф.Рахимовлар таништирилди. Шундан сунг ҳакамлар ҳайъати спорт мусобақаси шартлари ва тартибини элон қилишди. Мусобақа Низомда келтирилган талаблар остида ўтказилди.
Маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича “Футболимиз келажаги” кубоги спорт мусобақаларини туман босқичинида 9-10 ёш ўғил болалар ўртасида “Бобур” маҳалласининг “Лочинлар” жамоаси фахрли 1-ўринни, “Дўстлик” маҳалласининг “Дўстлик” жамоаси фархли 2-ўринни, “Муборак” маҳалласининг “Муборак” жамоаси ва “Геолог” маҳалласининг “Пахтакор” жамоаси 3-ўринни, 11-12 ёш ўғил болалар ўртасида “А.Навоий” маҳалласининг “Навқирон” жамоаси фахрли 1-ўринни, “Бобур” маҳалласининг “Бобур” жамоаси фархли 2-ўринни, “Тонг” маҳалласининг “Тонг” жамоаси ва “Ёшлик” маҳалласининг “Ёшлик” жамоаси 3-ўринни, 13-14 ёш ўғил болалар ўртасида “Қурувчилар” маҳалласининг “Қурувчилар” жамоаси фахрли 1-ўринни, “Машъал” маҳалласининг “Машъал” жамоаси фархли 2-ўринни, “Дўстлик” маҳалласининг “Дўстлик” жамоаси ва “Бобур” маҳалласининг “Бунёткор” жамоаси 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёшлари ўртасида енгил атлетика югуриш спорти турининг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз” спорт мусобақаси туман босқичи “Кўкдумалоқгаз” МЧЖ қарашли спорт майдонида бўлиб ўтди. Спорт мусобақасини баҳолаб бориш учун Неъматов Пирназар ва Тошев Фарходларни таништирди. Шундан сунг ҳакамлар ҳайъати спорт мусобақанинг Низомда келтирилган талабларни ва шартларни айтиб ўтишди. Шундан сунг мусобақа бошланди.
Маҳалла ёшлари ўртасида ўртасида енгил атлетика югуриш спорти турининг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз” спорт мусобақаси туман босқичи юқори савияда ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Маҳалла ёшлари ўртасида ўртасида енгил атлетика югуриш спорти турининг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз” спорт мусобақаларини туман босқичида 11ёшдаги ўғил болалар ўртасида “Тонг” маҳалласидан келган Тиловов Ислом фахрли 1-ўринни, “Дўстлик” маҳалласидан келган Аллаев Ғайрат фархли 2-ўринни, “Қурувчилар” маҳалласидан келган Қобилов Муҳаммад фахрли 3-ўринни, 12 ёшдаги ўғил болалар ўртасида “Бобур” маҳалласидан келган Тошев Элдор фахрли 1-ўринни, “Қурувчилар” маҳалласидан келган Баратов Элдор фархли 2-ўринни, “Ёшлик” маҳалласидан келган Расулов Ботиржон фахрли 3-ўринни, 13 ёшдаги ўғил болалар ўртасида “Бобур” маҳалласидан келган Мирзаев Омон фахрли 1-ўринни, “Тонг” маҳалласидан келган Ҳазратқулов Малик фархли 2-ўринни, “Кўхнашаҳар” маҳалласидан келган Бобоев Дурбек фахрли 3-ўринни, 14 ёшдаги ўғил болалар ўртасида “Тонг” маҳалласидан келган Бахрамов Улуғбек фахрли 1-ўринни, “Бобур” маҳалласидан келган Сайитмуродов Нурзод фархли 2-ўринни, “А.Навоий” маҳалласидан келган Бахрамов Анвар фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси спорт тури бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақаларини туман босқичинида 11-14 ёшдаги ўғил болалар ўртасида 1-ўринни олган “Кўхнашаҳар” Маҳалласидан келган Бобоев Дурбек, қиз болалар ўртасида 1-ўринни олган “А.Навоий” Маҳалласидан келган Қаландарова Жасмина ва 30 ёшгача бўлган ойлалар ўртасида 1-ўринни олган “Қурувчилар” Маҳалласидан келган Рахимовлар оиласи “Маҳалламиз стол теннисчилари” спорт мусобақасининг Вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Маҳалла ёшлари ўртасида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” турнири спорт мусобақаларини туман босқичинида 11-14 ёш 46 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида 1-ўринни олган “Тонг” Маҳалласидан Маҳалласидан келган Бурхонов Асрор, 50 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида 1-ўринни олган “Қурувчилар” Маҳалласидан келган Аблаев Оғабек, 55 кг вазндаги ўғил болалар ўртасида 1-ўринни олган “Ёшлик” Маҳалласидан келган Давлаов Жахонгир “Маҳалламиз паҳлавонлари” спорт мусобақасининг Вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Маҳаллалардаги оилалар ўртасида “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган, “Отам, онам ва мен спортчи оила” ва “Биз ақл идрокли оилалармиз” спорт мусобақасини туман босқичи бўлиб ўтди.
Спорт мусобақани туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Тўраева очиб берди ва барча оилаларга омад ёр бўлишини тилаб, сўзни “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Жумаевга ва бошқа ташкилий қўмита аъзоларига берди. Улар хам спорт мусобақасида иштирок этаётган барча оилаларга омад тиладилар ва спорт мусобақани баҳолаб бориш учун Ахборот техналогиялари ва хизмат курасатиш касб-ҳунар коллежи жисмоний тарбия ўқитувчиси Ф.Нафасов ва 4 мактаб директори О.Бойниёзовларни таништирди. Шундан сунг ҳакамлар ҳайъати спорт мусобақанинг шартларини эълон қилди.
Бу 7 та шартлар қуйидагилар: 1-шарт -“Тўсиқлар ошиш”, 2-шарт – “Ким чаққон ва мерган”, 3-шарт – “Моҳир хужумчи (форвард), 4-шарт – “Арқон тортиш”, 5-шарт – “Ким эпчил ўйини”, 6-шарт – “Ким чаққон эстафета”, 7-шарт – “Дартц” турларида беллашишлари тўғрисида айтилди.
Спорт мусобақасида, туманда маҳаллаларда бўлиб ўтган “Отам онам ва мен спортчи оила” спорт мусобақасида ғолиб бўлган 12 нафар оилалар ўртасида бўлиб ўтди. Улар: “Қурувчилар” маҳалласидан келган Собировлар оиласи, “Бобур” маҳалласидан келган Рустамовлар оиласи, “Кончилар” маҳалласидан келган Рўзиевлар оиласи, “Муборак” маҳалласидан келган Асадовлар оиласи, “Машъал” маҳалласидан келган Каримовлар оиласи, “Тонг” маҳалласидан келган Номозовлар оиласи, “Дустлик” Маҳалласидан келган Дониёровлар оиласи, “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи, “Геолог” Маҳалласидан келган Худойбердиевлар оиласи, “Ёшлик” маҳалласидан келган Шодмоновлар оиласи, “Кўҳнашахар” маҳалласидан келган Абдурахмоновлар оиласи, “А.Навоий” маҳалласидан келган Аймуродовлар оилалари.
“Отам она ва мен спортчи оила” мусобақасида “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи фахрли 1-ўринни эгаллади.
“А.Навоий” маҳалласидан келган Аймуродовлар оиласи фархли 2-ўринни, “Муборак” маҳалласидан келган Асадовлар оиласи фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Мусобақа сўнгида иштирок этган барча оилаларга эсталик совғлари ва “Энг спорт севар оила”, “Энг чаққон спортчи оила”, “Энг фаол спорти оила”, “Энг эпчил спортчи оила”, “Энг яхши спортчи оила” номинатциялар берилди.
1-ўринни олган “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи “Отам, онам ва мен спортчи оила” спорт мусобақасининг Вилоят босқичида қатнашиш имкониятига қўлга киритди.
Маҳаллалардаги оилалар ўртасида “Шаҳмат-шашка” бўйича “Биз ақл идрокли оилалармиз шиори остида” спорт мусобақасини туман босқичи 2 мактабнинг спорт залида қизиқарли ва муросали тарзда бўлиб ўтди.
Спорт мусобақасида, туманда маҳаллаларда бўлиб ўтган “Отам онам ва мен спортчи оила” спорт мусобақасида ғолиб бўлган 15 нафар оилалар ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада “Қурувчилар” маҳалласидан келган Рахмоновлар оиласи, “Бобур” маҳалласидан келган Олтиевлар оиласи, “Кончилар” маҳалласидан келган Саидовлар оиласи, “Муборак” маҳалласидан келган Асадовлар оиласи, “Машъал” маҳалласидан келган Акрамовлар оиласи, “Тонг” маҳалласидан келган Номозовлар оиласи, “Дустлик” маҳалласидан келган Бобоқуловлар оиласи, “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи, “Геолог” маҳалласидан келган Худойбердиевлар оиласи, “Ёшлик” маҳалласидан келган Шодмоновлар оиласи, “Кўҳнашахар” маҳалласидан келган Абдурахмоновлар оиласи, “А.Навоий” маҳалласидан келган Аймуродовлар оиласи, “Сардоба” маҳалласидан келган Нуралиевлар оиласи, “А.Темур” маҳалласидан келган Саъдуллаевлар оиласи, “Қорақум” маҳалласидан келган Достоновлар оилалари фаоли қатнашди.
Маҳаллалардаги оилалар ўртасида “Шаҳмат-шашка” бўйича “Биз ақл идрокли оилалармиз шиори остида” спорт мусобақасини туман босқичида “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи фахрли 1-ўринни, “Ёшлик” маҳалласидан келган Шодмоновлар оиласи фархли 2-ўринни, “Қурувчилар” маҳалласидан келган Рахмоновлар оиласи фахрли 3-ўринни эгаллашдилар.
Мусобақа сўнгида иштирок этган барча оилаларга эсталик совғлари ва “Энг спорт севар оила”, “Энг ақилли спортчи оила”, “Энг фаол спорти оила”, “Энг намунали спортчи оила”, “Энг ақил идрокли спортчи оила” каби номинатциялар берилди.
1-ўринни олган “Сариқ” маҳалласидан келган Шомамедовлар оиласи “Биз ақл идрокли оилалармиз шиори остида” спорт мусобақасининг Вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.
Барча мусобақалардан сўнг иштирокчиларга туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман кенгаш тамонидан эсталик совғалари, дипломлар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Муборак тумани кенгаши раисининг
ёшлар ишлари бўйича ўринбосари: Б.Жумаев