Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм ёшлари билан учрашув.

Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм ёшлари билан учрашув.
2017 йилнинг 11 июл куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм мажлислар залида қисм ишчи ходимлари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги №ПФ-5106 сонли фармонида белгиланган вазифалар юзасидан қисм ишчи ходимларига кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, тарғибот гурухи томонидан бугунги кунда юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маънавий-ахлоқий жиҳатдан муаммоси бор, яъни нотинч оила фарзандлари, жиноятчиликка мойил бўлган ёки профилактик рўйхатда турадиган ёшлар билан индивидуал тарзда иш олиб бориши, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асраш, ёш авлод ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтиришда муҳим вазифаларидан бири эканлиги тўғрисида фикрлар билдириб ўтдилар. Қисм ишчи ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга тарғибот гурухи томонидан етарлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова