“Ўзбекистон буюк келажаги- ёшлар қўлида”

“Ўзбекистон буюк келажаги- ёшлар қўлида”
2017 йилнинг 7 июл куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Муборак саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Қорақум” қишлоқ фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги №ПФ-5106 сонли фармонида белгиланган вазифалар юзасидан ёшларга кенг тушунчалар берилди. Қишлоқ ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга тарғибот гурухи томонидан етарлича жавоб олдилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова