Уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот

Уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот
2017 йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан “А.Навоий” махалла фуқаролар йиғинида махалланинг уюшмаган ёшлари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари, шунингдек ёшларга яратиб берилган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилиб, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш ташкилот олдига қўйилган асосий вазифалардан бири эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова