Юртимизда ёшларга кенг имтиёз ва имкониялар берилмоқда.

Юртимизда  ёшларга  кенг имтиёз ва имкониялар берилмоқда.
2017 йилнинг 10 июл куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши томонидан Муборак туман 1 умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблар ўқитувчилари ўртасида “Камолот” ЁИҲ нинг IV-қурултойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузалари мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги №ПФ-5106 сонли фармонида белгиланган вазифалар юзасидан мактаблар ўқитувчиларига кенг тушунчалар берилди. Тарғибот қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тарғибот гурухи томонидан етарлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова