“Муборак чеварлари” тикув цехи иш бошлади.

Муборак туман ҳокими Ғ.Ч.Джавлиевнинг ташаббуси билан, туман хотин-қизлар қўмитаси тавсияси асосида, тумандаги ишсиз хотин-қизларни хунарга ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Қарши шаҳрида жойлашган ўзининг ўрни ва нуфузига эга бўлган “Санам” тикувчилик фабрикаси МЧЖга тумандан 13 нафар хотин-қизларини қайта тайёрлов курсида феврал-апрел ойлари давомида хунарга имтиёзли равишда бепул ўқитилди ва Саноат тикув ва махсус машиналарида ишлашга 100% ўргатилди ва тегишли хужжатлар берилди.
2017 йил феврал-апрел ойларида Муборак туманида “Муборак чеварлари” МЧЖни ташкил этиш, кадрлар заҳирасини тайёрлаш мақсадида “Санам” тикувчилик фабрикаси МЧЖ томонидан 8580 000 сўмлик сарф-харажатлар қилинди ва Муборак туманида ташкил этилиши лозим бўлган “Муборак чеварлари” МЧЖни ташкил этиш мақсадида корхонада 30 дан ошиқ иш ўринлари яратиш мақсадида 100 млн сўмдан ошиқ сўммага тикув дастгоҳлари ва инвентарлари сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, хозирги кунда “Дўстлик” МФЙ ҳудудида 15 та тикув машиналари олиб келиб ўрнатилди ва феврал-март ойларида тикувчилик хунарига ўқитилган 13 нафар хотин-қизлар олдига яна 2 нафар хотин-қизлар қўшилиб жами 15 нафар хотин-қизлар билан “Санам” тикувчилик фабрикаси МЧЖнинг филиали туманда “Муборак чеварлари” МЧЖ бўлиб ўз ишини бошлади.
Яқин кунларда “Муборак чеварлари” МЧЖ ўз фаолиятини кенгайтириб 70 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева