“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури амалда

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури амалда
2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастури ижроси юзасидан Муборак туманида туман ҳокими масуллигида, Муборак туман Халқ қабулхонаси раиси Х.Бобоқулов, туман хокими ўринбосари,Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири И.Некбоев, туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази рахбари Б.Эгамбердиев, туман бош имом хатиби Ф.Аминов ва яна масъул мутахассислар билан ҳамкорликда тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. Жумладан 2017 йил 29-июн куни “А.Навоий” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳаллада яшовчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган саволларга жавоблар олишдилар ва ижобий хал қилинди. Жумладан: “А.Навоий” МФЙда яшовчи тадбиркор фуқаро Нарзиев Бегзод маҳалла худудидан болалар учун уйингоҳ қуриши учун ер жаратиши тўғрисидаги мурожат қилди.
Фуқаро Б.Нарзиевга А.Навоий МФЙ худудида болалар майдончаси қуриши учун туман ҳокимлиги томонидан ер ажратилиши тўғрисида айтиб ўтилди ва керакли бўлган хужжатларини туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Шомуродовга топшириши тўғрисида тушунтирилди.




Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева