Муборак туманида “Профилактика куни” тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 13 феврал кунидаги 6/297-сонли кўрсатмаси ва вилоят ҳокимининг 2017 йил 14 феврал кунидаги Х-82/2-сонли қарорига асосан, “Вилоятда Профилактика куни” тадбирини ҳамда туман ҳокимининг 2017 йил 28 феврал куни Х-335/02-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ҳафтанинг хар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгилаб олинди ва ижроси юзасидан туманда Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошрилмоқда. Жумладан:
2017 йил 29 июн куни соат: 09-00да туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман ИИБ профилактика инспектори, туман ХТБ, “Аёллар маслахат маркази” туман бўлими, туман бош имом хатиби билан ҳамкорликда “А.Навоий” МФЙда “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда нохуш холатларни олдини олиш”, “Ўзоқ муддатга чиқиб кетишнинг олдини олиш” ва “Маҳаллада ижтимоий манавий муҳитни барқарорлаштириш”, мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда А.Навоий МФЙда яшовчи ёшлар, маҳалла аҳолиси, маҳалла фаоллари, нуроний онахон ва отахонлар, уй бекалари иштирок этишдилар.
Шунингдек 11-00да Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ишчи ходимлари иштирокида “Хотин-қизлар ўртасида нохуш холатнинг олдини олиш” ва “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзуларида йиғилиш ўтказилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева