“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”
Жорий йилнинг 28 июн куни Миллий Ҳавфсизлик Хизмати Муборак шахар бўлинмаси, туман хокимлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши, туман Маданият ишлари бўлими, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти худудий бўлинмаси хамкорлигида “А.Юлбарисов” номидаги ёшлар спорт мажмуасида “Наркотик моддаларини тарқалишига қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида фестивал ташкил этилди. Фестивал давомида спортнинг миллий кураш, қўл жанги, теннис, бокс турлари бўйича мусобоқа, шунингдек “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши фаолларидан ташкил топган жамоалари ўзларининг “Биз гиёҳвандликка қаршимиз-соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида тайёрланган сахна кўринишлари, куй-қўшиқ ва рақслари билан фестивалда йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқаларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

“Камолот”ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова