Машҳур футбол юлдузи ўзбек Марадонаси билан учрашув.

Машҳур футбол юлдузи  ўзбек Марадонаси билан учрашув.
Сир эмаски мамлакатимизда ўтказилаётган спорт мусобоқалари ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан бирга ёшлик, дўстлик ва хамжихатлик каби бирдамликка чорлаб келмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири туманимизда хам жорий йилнинг 28 июн куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши томонидан “Қашқадарё” телевиденияси хамкорлигида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Машъал” ПФКга қарашли “Б.Вафоев” номли ўйингоҳда “Машъал” жамоаси тўпсурари Марадона Сафаров билан ёшлар учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида машҳур футбол юлдузи Марадона Сафаров “Камолот” фаол ёшлари билан дилдан сухбат ўтказди. Ёшлар Мародонага ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Сухбат жараёнида ёшларга Марадона хар бир ёш спорт билан шуғулланиши лозимлиги тўғрисида таъкидлаб, спорт билан шуғулланиш фақатгина соғлом турмуш сари интилиш демакдир дея ёшлар томонидан берилган саволларига етарлича жавоб берди. Ва яна шуни таъкидлаб ўтдики “Гиёҳвандлик аср вабоси” эканлиги бу иллатга қарши барча кураш олиб бориш кераклиги хақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Камолот”ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши раис ўринбосари Р.Рахмонова