Муборак туманида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Муборак туманида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг июнь ойи давомида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.


2016 йил 23 июн куни Ёшлар спорт мажмуасида спортнинг бокс тури тури бўйича “Унверсал жанг спорти” мусобоқаси, 21-июнь куни Муборак газни қайта ишлаш заводи амфитеатрида Муборак туман ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши хамда туман Маданият бўлими хамкорлигида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Амфитеатрда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши аъзолари ўзларининг бадиий чиқишларини йиғилган томошабинларга ҳавола қилдилар. Шундан сўнг туман маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир давомида истироҳат боғида турли спорт мусобоқалари ўтказилиб ташкилотчилар томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тадирландилар.
Тадбирларда жами 250 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар қамраб олинди.
Шунингдек 24 июн куни “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши томонидан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида давра сухбати “Камолот”ЁИҲ фаоллари иштирокида ўтказилди.


“Камолот” ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши бош мутахассиси Р.Рахмонова