Муборак туманида ёшлар муаммо ва таклифлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Муборак туманида ёшлар муаммо ва таклифлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
2017 йил 16 июн куни Муборак туман 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Ариповнинг 2017 йил 20 майдаги №08/1-1072-сонли ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан барча худудларда ёшлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш бўйича йиғилиш баёни, шунингдек “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгашининг манзилли чора-тадбир режасига асосан уюшмаган ёшлар, ўқувчи-ёшлар ёш фермерлар, ёш тадбиркорлар, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда Ҳаракат фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, масъул ходимлари, “Камолот”ЁИҲ туман Кенгаши раиси ва туман масъул ташкилотлар рахбарлари томонидан ёшларнинг қийнаётган муаммолари ва таклиф-истаклари ўрганилди. Мулоқот сўнгида ёшлар муаммо ва таклифлари ечими юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

“Камолот” ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши бош мутахассиси Р.Рахмонова