“Камолот олтин тўпи” мусобоқаси

“Камолот олтин тўпи” мусобоқаси
2017 йил 9 июн куни Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт залида “Камолот” ЁИҲ Муборак туман Кенгаши томонидан хотин-қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” мусобоқасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобоқада “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Муборакнефтгаз” МЧЖ , Муборак тиббий санитария қисми, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқада фаол қатнашган ва юқори ўринларни қўлга киритган жамоалар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.

“Камолот”ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши бош мутахассиси Р.Рахмонова