Корхона, ташкилотлар ўртасида “Камолот кубоги” мусобоқасининг Муборак туман босқичи бўлиб ўтди.

Корхона, ташкилотлар  ўртасида  “Камолот кубоги”   мусобоқасининг Муборак туман босқичи бўлиб ўтди.
2017 йил 14 июн куни “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши томонидан корхона, ташкилотлар бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида “Камолот кубоги” мусобоқасининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу мусобоқада “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Муборакнефтгаз” МЧЖ , “Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм”, “Машъал” ПФК жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобоқада фахрли 1-ўринни “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ жамоаси эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мусобоқада фаол қатнашган ва юқори ўринларни қўлга киритган жамоалар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Муборак туман Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.

“Камолот”ЁИҲ Муборак туман
Кенгаши бош мутахассиси Р.Рахмонова