“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойихаси-2017” тадбирининг туман босқичи ўтказилди.

“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойихаси-2017” тадбирининг туман босқичи ўтказилди.
Юртимизда аёллар тадбиркорлиги ва энг аввало, кизларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик фаолияти куникмаларини шакллантириш ва хуқуқий билимларни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: коллежларда битирувчи қизларни, меҳнат хуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий жихатлари масалалари бўйича билимлар сифатини оширишга йўналтирилган ўқув-семинарлари ташкил этилиб, уларни тадбиркорликни бошлашда нималарга эътибор бериш лозим, тадбиркорликда учрайдиган муаммолар, эътибор қаратадиган жихатлар ва турли вазиятларда кандай қарор қабул қилиш каби йўналишларда тушунтиришлар бериб келинмоқда.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг 210-банди ижроси юзасидан 2016/2017 ўқув йилида тумандаги 5 та касб-хунар коллежлари битирувчи қизлари ўртасида “Тадбиркор кизнинг энг яхши лойихаси-2017 йил” танлови 2017 йил 21 июн куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ҳамкор туман тижорат банклари, савдо саноат палатаси, ташкилотлар ва ННТлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
2017 йил 21 июн куни ўтказиладиган танловда тумандаги 5 та касб-хунар коллежларидан хар бирдан 3 нафардан жами 15 нафар коллеж битирувчи қизлари ўз бизнес лойихалари билан иштирок этишидилар.Тадбир 3 хил йўналишда ўтказилди. Улар:
- “Ишлаб чиқариш сох;асидаги энг яхши лойҳа”
- “Сервис сох;асидаги энг яхши лойиҳа”
- “Қишлок, хужалиги сохасида энг яхши лойиҳа”
- “Тадбиркор кизнинг энг яхши лойихаси-2017 йил” танловида Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини битирувчиси Бекниёзова Сафаройнинг ҳунармандчиликни ривожлантириш ва чапон тикишга мулжалланган безнис лойихаси “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойҳа” деб топилди.
-Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини битирувчиси Уралова Муқаддаснинг иссиқхонада атир гул ва бошқа турли гулларини етиштиришга мулжалланган безнис лойихаси “Қишлок, хужалиги сохасида энг яхши лойиҳа” деб топилди.
- Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси Ҳайитова Саида ва Саноат касб-ҳунар коллежининг уқувчиси Бахромова Зилолаларнинг гузаллик салонини очиш тўғрисида тузиб олинган безнис лойихалари “Сервис сох;асидаги энг яхши лойиҳа” деб топилди.
- Юқорида номлари келтирилган бизнес режалари энг яхши деб топилган 4 нафар коллеж битирувчи қизлари вилоят босқичида қатнашиш инкониятига эга бўлишди.
Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева