Муборак туманида “Соғлом она-соғлом бола” шиори остида анъанавий тарзда ўтказилган “Аёллар спорт фестевали” ўтказилди

Муборак туманида “Соғлом она-соғлом бола” шиори остида анъанавий тарзда ўтказилган “Аёллар спорт фестевали”  ўтказилди
Хотин-қизлар қўмитасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 4-бўлимининг 11/226-банди ижроси юзасидан аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида “Соғлом она-соғлом бола” шиори остида анъанавий тарзда ўтказилган “Аёллар спорт фестевали” Муборак туманида 2017 йил 17 июн куни туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Тўраева, бош мутахассис Б.Жумаева, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси ўринбосари Н.Матёқубова, туман ХТБдан маъсул З.Бодомова, тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари, ХПД туман кенгаши ва тумандаги хамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда спортнинг 8 та йўналишларида Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган “Аёллар спорт фестевали”да спортнинг енгил атлетиканинг югуриш тури, стол тенниси, шахмат, шашка, дартс, волейбол ва гемнастарда йўналишларида ўтказилди.
Аёллар спорт фестивалининг югуриш турининг 400 метргача бўлган тури бўйича 35 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида ДСЭНМ ходими Шоимова Машхура фахрли 1-ўринни, Муборак МФЙдан келган Абдулқосимова Зебо фахрли 2-ўринни, ДСЭНМнинг яна бир ходими Мавдонова Ўғилой 3-ўринни эгаллашди ва депломлар билан тақдирлашди.
Югуришнинг 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида ДСЭНМ ходими Чўлиева Нигора фахрли 1-ўринни, тиббиёт бирлашмаси ходими Худойназарова Юлдуз фахрли 2-ўринни, тиббиёт бирлашмасидан Квантарова Майсара фахрли 3-ўринлари эгаллашди ва депломлар билан тақдирланишди.
Югуришнинг18 ёшдан 25 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Геолог МФЙдан келган Усмонова Гулзода фахрли 1-ўринни, Кўҳнашахар МФЙдан келган Бошимова Норгул 2-ўринни, тиббиёт бирлашмасидан Қаршиева Иқбол фахрли 3-ўринни эгалашди ва дипломлари билан тақдирланишди.
Шашка йўналишида 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Қурувчилар МФЙдан келган Жумаева Умида фахрли 1-ўринни, тиббиёт бирлашмасидан келган Бегандикова Мафтуна фахрли 2-ўринни, А.Навоий МФЙдан келган Турсунпулатова Гулзода фахрли 3-ўринни эгаллашди ва дипломлар билан тақдирланишди.
Стол тенниси йўналишида: 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Геолог МФЙ, 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Рафаелова Ҳулкар фахрли 1-ўринни, Дўстлик МФЙдан Ғиёсова Гулсанам фахрли 2-ўринни ва Муборак МФЙдан Қаршиева Сайёра 3-ўринни эгаллашди ва дипломлар билан тақдирланишди.
Стол тенниси йўналишида: 25 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида Обод турмуш МФЙ Хаққулова Ойсара фахрли 1-ўринни, Геолог МФЙдан Алиева Лола фахрли 2-ўринни ва А.Навоий МФЙдан Тўраева Феруза фахрли 3-ўринни эгаллашди ва дипломлар билан тақдирланишди.
Стол тенниси йўналишида: 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси Эгамбердиева Садоқат фахрли 1-ўринни эгаллади.
Дартс йўналишида: 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Геолог МФЙ, 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Турсунпўлатова Гулзода фахрли 1-ўринни эгаллади ва диплом билан тақдирланди.
Шахмат йўналишида: 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида Сариқ МФЙ, 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шомамедова Махбуба фахрли 1-ўринни, А.Навоий МФЙдан келган Эрашова Нортож фахрли 2-ўринни ХТБдан Бодомова Зулхумор фахрли 3-ўринни эгаллашди ва дипломлар билан тақдирланишди.
Гемнастарда йўналишида “Қурувчилар” МФЙдан келган “Муборак гузаллари” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди ва 1 даражали деплом билан тақдирланди.
Аёллар спорт фестивалида иштирок этиб ғолиб бўлган иштирокчиларга, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Матёқубова ва ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан биргаликда спорт мусобақа ғолибларига эсталик совғалари, дипломлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Х.Тўраева