Мубораклик ёшлар “Ёзни “Камолот” ва “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида “Нихол” болалар дам олиш оромгоҳида

Мубораклик ёшлар  “Ёзни “Камолот” ва “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида “Нихол” болалар дам олиш оромгоҳида
2017 йилнинг 13 июн куни “Камолот” ЁИҲ Муборак туман Кенгаши томонида “Ёзни “Камолот” ва “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида Яккабоғ туманида жойлашган “Нихол” болалар дам олиш оромгоҳида “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ Маънавий-маърифий ишлар бўлими ҳамда “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти хамкорлигида тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирда Муборак туман “Камолот” ва “Камалак” сардорлари ўзлари тайёрлаган концерт дастуридан жой олган сахна кўринишлар, куй-қўшиқ ва ракслар, болаларни фаоллика чорловчи Энержайзер ўйинлар шунингдек ўз ижодларидан намуналар намойиш этдилар. Тадбирларда фаол қатнашган оромгоҳдаги дам олаётган болаларга “Камолот” ЁИҲ Муборак туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Муаллиф: Р.Рахмонова