Муборак туманида 2017 йил 10-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарони Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича

             Муборак туманида 2017 йил 10-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарони Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича
Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларини тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маърифий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислохатларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида, Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида 1999 йил 10-июндаги ПФ-2326-сонли қарорининг қабул қилинганлиги муносабати билан, туманда 2017 йил 10-июн куни Ахборот техналогиялари ва хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежида тумандаги 96 нафар иқтидорли қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофотинининг Республика босқичи иштирокчиси Азаматова Мафтуна, вилоят босқичи иштирокчилари, Турсунова Ситора, Холиқова Зарина, Жумаева Чарос, Шерниёзова Бастигул ва Эгамбердиева Садоқатлар иштирок этишди ва ўзларининг тенгдошларига ҳамда ўзларига ўхшаган иқтидорли қизларга бугунги кун ёшларига яратилаётган бу каби имкониятлар, дунёнинг бошқа хеч бир мамлакатида йўқлиги, биз Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртда туғилганимиздан фахрланишимиз ва бу кенг имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишимиз кераклиги тўғрисида, ҳамда Республика босқичидан олган таъсуротлари хақида тўлқинланиб гапириб берди.
Тадбир давомида коллежлардан ва мактаблардан келган Иқтидорли қизлар томонидан тайёрлаб келинган Зулфияхоним шеърларидан баҳру байт айтилар.
Бўлиб ўтган тадбир жуда қизиқарли ва таъсуротларга бой таризда бўлиб ўтди.
Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Х.Тўраева