“Армия халқ билан бирга”

“Армия халқ билан бирга”
2017 йил Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижроси юзасидан Муборак туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокимлиги ва тумандаги ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда тумандаги барча хонадонларга кириб борилид, уларнинг муаммолари аниқланиб, йўналишига қараб, тегишлилиги юзасидан ташкилот ва муассасаларнинг мутахассисларига йўналтирилмоқда ва баъзи бир муаммолар имкон даражасида жойида ҳал қилинмоқда.
Хонадонларга кирилиб, уларнинг яшаш шароити ва оилавий аҳволи ўрганилиб, ижтимоий химояга мухтож бўлган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган ногирон фарзандлари бор оилаларнинг рўйхатлари шакиллантирилиб чиқилинди ва уларга имкон даражасида тумандаги хомий корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ёрдамлар уюштирилмоқда. Жумладан:
2017 йил 07 июн куни туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман бош имом хатиби билан ҳамкорликда тумандаги 74543-сонли ҳарбий қисм ҳомийлигида “Армия халқ билан” шиори остида Муборак Рамозон ойи муносабати билан тумандаги ижтимоий химояга мухтож ногирон фарзандлари бор ва боқувчисини йўқотган 12 нафар оилаларга нақт пул ва озиқ овқат махсулоти тарқатилди. (Геолог Муборак, Сардоба, Обод турмуш, Сариқ, Қарақум ва Чорвадор МФЙда яшовчи 12 та оилаларга)
Бундан кўриниб турибдики юртимиздаги харбийлар нафақат бизнинг тинчлигимиз қўриқлайди, балки шу халқни ичига кириб бориб, уларнинг яшаш шароитини ўрганиб, улар билан танишиб, уларга соғайишлари тўғрисида илиқ сўзлар айтиб, кўнгилларини кўратишга ва уларга руҳий тетиклик бағишлаша ҳаракат қилмоқдалар.
Бу каби эзгу амалларини амалга оширишган туманимиздаги 74543-сонли ҳарбий қисм командирларига ва ташкилотчиларига аҳоли ўз миннаддорчилигини билдирди.

Муборак туман ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева