Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 мартдаги “Республикада ипакчилик саҳаси корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-4881-сонли фармойиши ва 2017 йил 29-мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фалиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2856-сонли, вилоят ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги Х-262/04-сонли қарор ҳамда туман ҳокимининг 2017 йил 13 апрелдаги Х-596/04 сонли қарорларининг ижросини таьминлаш мақсадида, туманда 2017 йил пилла ҳосилини етиштириш учун 316 та фермер хўжаликлари билан 630 кутти, 32,0 тоннага ва Муборак ПТОХЖ корхонаси билан 250 кутти, 15,0 тоннага жами булиб 880 кутти ипак курт уруги, 47,0 тоннага контрактация шартномалари тузилиб 2017 йил апрел ойида Вилоят Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилган. Хамда ушбу фермер хужаликларига бириктирилган 880 та қурт боқувчи звенолар ўртасида ички мехнат шартномалар тузилган. Хозирги кунда худудлардаги звенолардан 455 нафари туман ҳокимининг хотин-қизлар буйича ўринбосари, МЧЖ шаклидаги “Radiant Silk” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси туман вакили, вилоятдан туманда бириктирлган маъсуллар, туман пилла агрономлари ҳамда худудларга бириктирилган «Махалла маслахатчилари»дан иборат ишчи гурухлари томонидан фермер хужаликлари ва пиллачилик звеноларида ипак курти боқилишига хоналарни тахлаб ипак куртини бокилишини назорат қилиниб, барча фермер хўжалик рахбарлари билан гаплашиб бунак (аванс) маблағларини уз вактида етказилишини тайинлаб худудларда мавжуд 73,3 гектар тут плантациялари ва дала четларидаги 94,2 минг дона якка танали тут дарахтларини тақсимот қилиб берилди.
Шундан туман пахта тозалаш заводи 250 қути топширилди. Ундан олинадиган пилла 15 тонна
Хозирда туманда пилла боқилаётган хонадонларга ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилб, амалий кўмак берилмоқда ва бўнак сифатида 1 қутисига 1 халта ун ва 5летр ёғ тарқатилмоқда. Бугунги кунга қадар пилла боқувчиларга мониторинг асосида хонадонларига кирилиб, 300 халта ун, 300 қути (5 летр) ёғ махсулотлари тарқатилди.
Хозирги кунда парвариш қилинаётган ипак қуртлари, пилла ўрашни бошлашди.

Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева