“1-июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр ва эътибор

Муборак туман ҳокими Ғ.Джалиев маъсуллигида ҳоким ўринбосалари ва хомий корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “1-июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Хар бир болага меҳр ва эътибор” шиори остида тумандаги ХТБга қарашли 14 та МТМларда, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган болалар шифоханаси бўлимида, 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан келган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига туман ҳокимлиги ва тумандаги хомий ташкилотлар билан ҳамкорликда яхна ичимликлар ва музқаймоқлар тарқатилди ва барча болажонларга байрам табриклари айтилиб, уларга байрам дастурхонлари ташкил этилди.
2017 йил 1-июн куни муносабати билан туман ҳокимлиги маъсуллигида туман маданият ишлари бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Болажон болалар боғида” “Ҳар бир болага меҳр ва эътибор” шиори остида байрам дастури ташкил этилди.
Байрам дастурида тумандаги МТМдан келган ва 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабидан келган иқтидорли болажонлар ўз чиқишлари билан “Болажон боғи”га келган ўз тенгдошларига завқу шавқ бағишлади.
Туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева